Айрим ҳолларда барча муаммоларнинг асл айбдори – ўзимиз.
Ҳаммамиз ҳам муваффақиятсизликларни бошдан кечирганмиз. Бунинг кўплаб сабаблари бўлиши мумкин, бироқ очиғини айтганда ҳолатларнинг кўпчилиги бир нарсага бориб тақалади: ҳаёт бирор имкониятни таклиф этганида, олға бориш билан боғлиқ босим ва қийинчиликни бартараф этишга интиламиз. Мағлубиятга дарҳол енгилиш осонроқ: орзу йўлида ҳали бизни нималар кутмоқда экан?
Ўз устимизда ишлашни бартараф этиш йўлидаги 10 та асосий омадсизлик сабаблари қуйидагилардир. Улар яхлит стратегияни акс эттиради. Ушбу стратегияларга амал қилиб, муваффақиятсизлик сари қадам қўямиз.
1. Сиз ажралиб қолишдан қўрқасиз
Ҳар қандай жамият ўз аъзоси ортиқча ишончни намойиш этмаслиги учун уларнинг ҳар бирини кузатади.
Ральф Уолдо Эмерсон, америкалик эссеист, шоир ва файласуф
Одамлар ўзгалар ўзгариши ва уларни ноқулай ҳис этишга мажбур қиладиган ишларни бажаришларини ёқтиришмайди. Ўзингизга ўз идеалингиз йўлида чақириқни намойиш этганингизда одамлар буни шахсий ички мувозанатларига қилинган таҳдид ҳисоблайдилар. Ўзгаларнинг муваффақияти уларни шахсий мағлубиятлари ва бекорга сарфланган салоҳиятлари ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бу анча ноқулай. Шунинг учун кўпчилик сизнинг ҳаракатингизга агрессия билан жавоб беради.
Бу ҳаёт ҳақиқати. Агар бирор буюк нарсага эришишни истасангиз, ўзгача эканингизни тушунишга тўғри келади.
Одамлар сизни ғалати, аҳмоқ, эгоист, эзма, масъулиятсиз, ёқимсиз, қўпол, юзаки, ўзига ишончи бўлмаган, семиз ва кўримсиз деб атайдилар. Сизни «реалликка қайтариш»га интиладилар, ўзингизни «нормал» кишидек тутишингизни истайдилар. Агар ўз ғоя ва истакларингизга етарли даражада ишонмасангиз, узоққа бора олмайсиз.
2. Сизга қатъийлик етишмайди
2009 йилда Карл Марлантес Вьетнам уруши хотираларига бағишланган «Маттерхорн» романини нашр эттирди. Китоб бестселлерга айланди. New York Times уни «уруш ҳақидаги энг чуқур мазмунли ва кишида таассурот уйғотадиган асар» деб атади.
Марлантес бундай муваффақиятга қандай эришди? 35 йил давомида китобни нашр эттиришга ҳаракат қилди. Бу унинг бутун умрининг ярмидан кўпроқ вақт. У қўлёзмани олти мартадан ортиқ қайта ёзган. Китобни ёзиб бўлгач, дастлабки йигирма йил давомида нашриётлар уни ўқиб кўриб, романни рад этишган.
Бу каби воқеалар талайгина. Уолт Диснейни ёдга олинг. Уни истеъдодсиз деб ҳисоблашган. Йигирма йил давомида у Памела Трэверсни китобини экранлаштиришга кўндирган.
Кўпчилигимиз олий мақсадимиз йўлида жуда тез енгиламиз. Ахир ҳар бир муваффақият тарихи – қатъият ва кураш тарихи ҳамдир. Арзирли ҳеч бир нарса осонликча берилмайди.
3. Сизга камтарлик етишмайди
Камтарликни уятчанлик билан адаштирманг. Кўпчилик бирор нарсага эндигина эришиб, ўзини ишнинг мутахассиси санайди. Камтарлик эса сиз ҳали ҳамма нарсани билмаслигингизни англашни назарда тутади.
Ҳақиқатан буюк кишилар ҳеч нарса билмасликларини билишади.
Қизиқ жиҳати, ютуқлари у қадар юқори бўлмаган кишилар ўз муваффақиятлари ҳақида гапиришни ёқтирадилар. Айнан улар кучга айланиб, ҳаммани ҳамма нарсага ўргатишади.
4. Алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкам муносабатларни ўрнатишни эплолмайсиз
Замонавий дунёда одамлар билан мулоқот қилиш кўникмаси жуда муҳим. Нетворкингни ўзлаштириш бўйича муайян тренинглар ҳам ўтказилади. Бундан ташқари, одамлардан ёрдам сўраш кўникмаси ҳам зарур. Бироқ қўрқув, ўзига бўлган ишончсизлик ёки эзмалик бизнинг ўзгалар билан бўлган муносабатимизга халақит қилади.
5. Бирор кишининг маслаҳатига амал қилиш ўрнига баҳслашасиз
Такомиллашиш ўрнига кимгадир ҳақлигингизни исботлаш - омадсизлик сари кафолатланган йўл. Муваффақиятга эришиш учун қайта алоқа мавжуд бўлган циклга амал қилиш лозим.
Бирор нарсани амалга оширишга ҳаракат қилинг – натижалар бўйича тескари алоқа олинг – ундан фойдали ахборотни олинг – янги бирор нарсани синаб кўринг.
Ўз позициясини қайта кўриб чиқишни ёқтирмайдиганлар бу занжирни бузишади ва тескари алоқани қабул қилишмайди. Шунинг учун ҳам ҳеч қачон ўзгармайдилар.
Бу бизга берилган барча маслаҳатларга қулоқ тутишни англатмайди. Моҳият шундаки, фойдали ёки аксинча эканидан қатъи назар тескари алоқа натижасида келаётган барча ахборотни ҳисобга олиш.
Одам қанчалик ақлли бўлса, ўз мағлубиятлари устида кўпроқ ишлайди.
6. Жуда кўп чалғийсиз
«ВКонтакте», Facebook янгиликлар лентасини текширамиз, почтага кирамиз, яна Facebook, яна «ВКонтакте». Чиройли расм, уни Facebook’да дўстларга улашамиз, яна почтани текширамиз, яна хабарнома ёзамиз, вой қандай чиройли расмлар, уларни яна бўлишамиз, занжирни яна бир бошдан такрорлаймиз.
Ўзингизни танияпсизми? Бу вақтни шу тариқа ўтказмасликни англатади, шундай эмасми?
7. Сиз билан содир бўлаётган воқеалар учун масъулиятни ўз бўйнингизга олмайсиз
Доимий равишда ўзингизни оқлаш учун сабаблар ахтарасизми? У ҳолда олға боролмайсиз. Муаммоларни ҳал этиш учун ҳаётингизни назорат остига олишингиз керак. Ҳаётингиз учун ўзингизни масъул санамас экансиз, сизни олдинда мағлубият кутади.
Ҳа, бўлаётган воқеалар учун айбни ташқи омилларга тўнкаш, сиз ҳеч нима қила олмаганингиз, у ўзи келганини айтиш анча қулай. Бироқ жорий ҳолатни ақл билан баҳолаш вақти етгандир? Буни қанча эрта амалга оширсангиз, шунча тез тўғрилай оласиз.
8. Муваффақиятга эришишнинг имкони бор эканига ишонмайсиз
Ғолиб бўлиш учун муваффақият имкониятига ишониш керак. Бу ўз-ўзини ишонтириш билан боғлиқ эмас. Бу ерда ақл бовар қилмас нарсанинг ўзи йўқ. Онг остидаги тасаввурларингиз реал иш қобилиятига таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, ўз имкониятларини юқори баҳолаганлар ишни тезроқ бошлайдилар. Улар ишга осон киришадилар. Ўз хатоларингиздан хулоса чиқарсангиз, охир-оқибат, муваффақиятга эришасиз. Шунинг учун бироз ижобий тасаввур ҳам яхшилик йўлида хизмат қилади.
9. Бефарқ эмас бўлиб кўринишдан қўрқасиз
Кўпчилик бефарқлик вирусини юқтириб олади. Уларга ҳеч нарса илҳом бермайди. Бундай одамлар ўзларини бирор лойиҳа ва мақсадга бағишлашни истамайдилар. Бошқа бировлар эса бошлаган ишларини ярим йўлда ташлаб кетишади. Яна айримлар эса қизиқишни йўқотишади. Кўпчиликда эса ҳатто бошлаш учун ҳам куч етмайди.
Сурункали бефарқлик - айёрона ҳимоя механизми. У иштиёқ ва илҳомни ўлдиради. Шу тариқа одам боши берк кўчага кириб қолади.
Кўплаб одамлар онгсиз равишда бирор иш учун жон-жаҳди билан курашишдан қўрқади. Чунки муваффақиятсизликка дуч келишларини тушунадилар. Бу муваффақиятсизлик эса уларнинг руҳияти тайёр бўлмаган фикрлар оқимини уйғотади: шахсий қиймат, компетентлик ва ҳоказо саволлар.
10. Ич-ичингиздан ўзингиз истаган нарсага лойиқ эмасман деб ҳисоблайсиз
Кичикдан каттага қараб ҳаракат қилиб, муваффақиятсизликларнинг энг асосийсига етиб келдик. Бу ўзингиз истаган нарсани олишга лойиқ эмасликни ҳис этиш.
Кўпчилик ўзи ҳақидаги энг ёқимсиз ҳисларни ичига ютган. Бироқ бу билан улар ҳеч қаерга йўқолмаган. Бу тасаввурлар турлича пайдо бўлган: мактабда кимнингдир устидан кулишган, кимгадир ота-онаси ва ўқитувчилари ҳаётда ҳеч нарсага эришмаслигини айтишган. Буларнинг бари халос бўлиш мушкул тамғага айланган. Натижада юқори марраларга эришиш ҳақидаги фикрнинг ўзи ноқулайлик туғдирадиган ҳолатга келган.
Етишмовчиликлар ва афзалликлар айримларни ўзини қиролдек, бошқаларни эса алдоқчилар каби ҳис этишга мажбур қилади.
Нима бўлганда ҳам яширин қўрқувлар юзага чиқади ва сиз интилаётган нарсани чиппакка чиқаришга ҳаракат қилади. Аниқроғи, сизни интилишларингизни бузишга ундайди.
Муваффақиятсизликларимиз ортида яширинган энг аччиқ ҳақиқат ана шу. Бари ўзимизга боғлиқ. Бу тенгламада бошқа ҳеч ким йўқ.
Рад этар экансиз, қўрқувингиз ҳеч қаерга йўқолмайди. У сизни бахтдан узоқлаштирувчи кўринмас тўсиқ бўлади. Сиз доимий равишда унга уриласиз, бироқ синдира олмайсиз. Чиқиш йўли мавжуд, бироқ бунинг учун оғриқ ва машаққатларга тайёр бўлишингиз лозим. Акс ҳолда мақсадга эришишингизда халақит бераётган нарсанинг кўзига қарай олмайсиз. Сиз яна ва яна ўша муаммоларга дуч келаверасиз. Улар мавжудлигини тан олмагунингизча бу ҳол давом этаверади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади