
Бугун, 25 октябр куни, футбол мухлисларини қизиқарли тўқнашувлар кутиб турибди. Куннинг илк учрашуви соат 18:30 да "Боруссия Менхенгладбах" ва "Бавария" ўртасида бўлиб ўтади. Кейинчалик "Челси" "Сандерленд"га қарши 19:00 да майдонга тушади. Шу вақтда "Ньюкасл" ҳам "Фулхэм" билан беллашади.
20:00 да "Брест" ва "ПСЖ" баҳс олиб боради. Шунингдек, 21:00 да "Наполи" ва "Интер" ўртасида Италия дербиси бўлиб ўтади.
21:30 да икки йирик беллашув — "Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га қарши, "Боруссия Дортмунд" эса "Кёльн" билан тўқнашади.
Кечги дастурда эса Саудия чемпионатида 23:00 да "Ал Ҳазм" ва "Ал Наср" баҳс юритади. Куннинг сўнгги учрашуви соат 23:59 да Англияда — "Брентфорд" ва "Ливерпул" ўртасида бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар