22:38 / 18.06.2019
3 824

Қай бири фойдалироқ: гўштми ёки балиқ? Жавоб аниқ

Қай бири фойдалироқ: гўштми ёки балиқ? Жавоб аниқ
Бугун лаҳм гўшт фахрли ўринда эмас, унга жуда кўп айбловлар қўйилмоқда: юракка зарар қилади, метаболизмни ишдан чиқаради ва умуман олганда, эрта ўлимга сабаб бўлади. Бир вақтнинг ўзида балиқ гўштини ейишни афзал билиш бўйича тавсиялар кўпаймоқда.

Тўғри, бу тавсияларга ҳам қаршилар бор. Улар балиқнинг сифати аввалгидек эмаслиги, океандаги ифлосланишлар оқибатида балиқ таркибида метил симоб мавжудлиги, бу эса гўштдаги тўйинган ёғларга қараганда хавфлироқ эканини таъкидлашмоқда. Шунга қарамай, балиқ фойдали ёғли кислоталар ва D витаминининг муҳим манбаи, гўшт таркибида эса организм учун муҳим темир мавжуд. Шундай экан, улардан қай бирини афзал билган маъқул?

Дания техника университети тадқиқотчилари барча ижобий ва салбий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда қизил ва қайта ишланган гўштни балиққа алмаштириш бўйича эҳтимолли моделни ишлаб чиқишди. Балиқ ғолиб бўлди.

Дания аҳолиси (6 миллион кишига яқин) бундай парҳезга ўтиш сабабли 7000 йилгача соғлом умр билан ғолиб бўлиши мумкин. Бу баҳолаш тизими юракнинг ишемик касаллиги туфайли йилига 170 тага яқин ўлим ҳолати профилактикасини ҳам ўз ичига олади.

Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, соғлиқ учун фойдаси балиқнинг тури, рационини ўзгартираётган одам ёши ва жинсига боғлиқ.

Ёғли балиқ (масалан, сельд ва скумбрия)ни истеъмол қилиш ёки ёғли ҳамда ёғсиз балиқларни биргаликда ейиш катта фойда келтиради. Агар фақат ёғсиз балиқ истеъмол қилинса, фойда анча кам бўлади. Чунки айнан ёғли балиқ таркибида фойдали омега-кислоталар миқдори юқори.

Муҳими – тунец балиғини емаслик. У фойдали омега-кислоталарга бой эмаслигидан ташқари кўпинча метил симобининг юқори концентрациясига эга бўлади. Айниқса фарзанд кўриш ёшидаги аёллар тунец балиғидан воз кечганлари маъқул. Чунки метил симоби концентрацияси юқори бўлган балиқни истеъмол қилиш ҳомила миясининг ривожланишига зарар етказиши мумкин.

Умуман олганда, фарзанд кўриш ёшидаги аёллар – гўштдан балиққа ўтиш энг фойдали бўлган иккита тоифадан бири. Иккинчиси – 50 ёшдан ошган эркаклар.

Яхши натижага эришиш қизил ва қайта ишланган гўштдан воз кечиш ва ҳафтасига тахминан 350 грамм балиқ истеъмолини кўзда тутади. Бунда балиқ миқдорининг 200 грамми ёғли балиқдан иборат бўлиши лозим.

Шунингдек, олимлар балиққа ўтиш D витамини етишмовчилигидан азият чекадиган одамлар сонининг кескин қисқаришига олиб келишини айтишмоқда. Темир етишмовчилигига эга одамлар улуши эса кўпаймайди.

Шунга қарамай, тадқиқотчилар ҳеч кимни вегетарианликка чақиришмаётганлигини ҳам айтишган. Лаҳм ва қайта ишланган гўшт ўрнига уй паррандаларини истеъмол қилиш мумкин. Бироқ бундай алмаштиришнинг жами таъсирини аниқлаш учун янги тадқиқот зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қай бири фойдалироқ: гўштми ёки балиқ? Жавоб аниқ