Фото: freerestaurantrecipes.com
Баъзида «Қанийди, тезроқ ухлаб қолсам», деб анча пайтгача тўшакда у ёқдан-бу ёққа ағдарилиб ётишга тўғри келади. Мияда эса юз бериб ўтган ҳодиса, иш ёки муаммолар чархпалак мисол айланаверади-айланаверади.
Ҳатто кун бўйи дуч келган стресс ва безовталик қонда адреналин даражасини ошираркан: юрак тезроқ уради, нафас қисқа ва юзаки бўлади. Баъзан биз ғайриихтиёрий равишда қисқа вақт нафас ҳам олмай қўямиз. Лекин айнан мана шу ўзимизни бўш қўйиш ва тинчланиш калити ҳисобланаркан. Бу ҳақда «Xabar» нашри маълум қилмоқда.
Тўғри нафас техникаси тез ухлаб қолишга ёрдам беради
Ҳиндлар юз йиллар муқаддам нафас кучидан фойдаланишни бошлашган. Биз учун эса бу ҳалиям аҳамиятсиздек. Бироқ шу ўринда адашдик ҳисоб. Ахир муайян нафас частотаси вегетатив нерв тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Америкалик шифокор, Шарқ табобатининг энг машҳур тарафдорларидан бири Эндрю Вейл «4-7-8» нафас техникаси ёрдамида уйқусизликни енгиш мумкинлиги ҳақида айтган.
Машқни бажариш учун бир дақиқа ҳам, бир тийин ҳам сарфламайсиз. Самараси эса 100 фоиз. Хўш, у қандай ишлайди?
Бурун орқали нафас олиб, хаёлан тўртгача санаймиз.
Нафасни ушлаб, еттигача санаймиз.
Сўнгра саккизгача санаб оғиз орқали нафас чиқарамиз. Бунда тилни танглайга кўтариб, тил учини устки курак тишга тегизамиз: шунда ҳаво тилнинг ўнг ва чап томонидан ўтиб, сал товуш чиқаради.
Нафас циклини тўрт марта такрорлаймиз.
Вейл ушбу гимнастикани эрталаб уйқудан уйғонган заҳоти ҳамда кечаси ухлашга ётишдан олдин бажаришни таклиф этади. Узоқ нафас олиш танани кўпроқ кислород ютишга мажбурлайди. У қонга тушиб, бутун танага тарқалади. Узоқроқ нафас чиқарганда эса ўпкадан қайта ишланган ҳаво кўпроқ чиқиб кетади.
Яна Вейлнинг таъкидлашича, бундай машқ тинчлантиради, пульсни камайтиради ва сокин уйқу бағишлайди. Бунда тез ёки секин санашнинг аҳамияти йўқ. Муҳими, машқни мунтазам бажариш керак.
Тахминан саккиз ҳафта ўтгач Вейль нафас гимнастикасини эрталаб ва кечаси саккизта циклга етказишни тавсия қилади. Нафас техникасини ётиб, ўтириб ёки туриб бажариш мумкин. Энг ёқимлиси, бу нафақат уйқусизликда, балки бошқа ҳолатларда ҳам ёрдам беради: стресс, қўрқув ёки ғазаб. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади