
Ноябр ойидаги ФИФА кунлари «Манчестер Сити» учун оддий статистика эмас — клуб жаҳон бўйлаб тарқалган ўйинчилари фаолиятини ҳар сонияда кузатиб, уларнинг ҳолати, ўйини ва натижаларини синчковлик билан таҳлил қилмоқда. «Шаҳарликлар»нинг расмий сайти mancity.com бу борада тўлиқ шарҳ бериб, ҳар бир футболчининг терма жамоалардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратди.
Йошко Гвардиол бу сафар ҳам ўзини кўрсатди. Хорватия Фарер ороллари устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган баҳсда марказий ҳимоячи муҳим гол муаллифига айланди. Ҳеч шубҳа йўқки, Гвардиол Хорватиянинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин чиқишида катта роль ўйнади. Мундиалга тайёргарликнинг бу босқичида уларнинг мағлубиятсиз серияси янада узайиб бормоқда.
Нидерландия ҳам йирик турнирдаги ўрнини деярли мустаҳкамлаб бўлди. «Сити» ярим ҳимоячиси Тижани Рейнердс Польшага қарши баҳсда жамоага жуда қимматли очко олиб берди. 1:1 ҳисобида тугаган ўйиндан кейин «апельсинлар» «G» гуруҳида пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди ва рақибларга биринчи ўринга чиқиш имкониятини бермади.
Ўзбекистон билан боғлиқ хабарлар эса бундан ҳам ёқимлироқ. Зўр энергетикаси билан тез-тез тилга тушаётган Абдуқодир Ҳусанов Мисрга қарши ўтказилган муҳим ўртоқлик учрашувида 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди. «Сити» номидан терма жамоадаги иштирокини шараф билан давом эттираётган Ҳусанов 2:0 ҳисобидаги ғалабада муҳим роль ўйнади. Айниқса, жамоадоши Умар Мармуш иштирок этмаган Мисрга қарши мустаҳкам ҳимоя кўрсатиши — мураббийлар учун катта ишонч белгиcи бўлди.
Остон Ўруновнинг икки голи эса бу баҳсни янада эсда қоларли қилди. Ҳусанов бошқарган ҳимоя тузилмаси Ўзбекистон дарвозасини дахлсиз сақлагани ва Африка грандига қарши ишончли ўйин кўрсатгани — мундиалга тайёргарликда катта қадам бўлди.
Умуман олганда, «Сити» футболчилари ноябр ойида деярли барча фронтларда ўз сўзини айтмоқда. Ёшлар терма жамоасида Рико Льюиснинг ўйини ҳам бунга исбот. Англия U-21 терма жамоаси Ирландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинда унинг фаол иштироки жамоага куч бахш этди.
Шу билан бирга, манcity.com журналисти Жонатан Смит яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратди — Ўзбекистон терма жамоаси Al-Ain International Cup-2025 мусобақасининг финалида Эрон билан баҳс олиб боради. Эрон аввалги баҳсда Кабо-Верденинг қаршилигини пенальтиларда бартараф этди. Энди эса 18 ноябрдаги ҳал қилувчи ўйин бутун минтақа мухлислари диққат марказида бўлади.
Кутилмоқда: Каннаваро шогирдлари ва Эрон ўртасидаги финал нафақат мусобақанинг, балки 2026 йилги жаҳон чемпионатига олиб борувчи йўлнинг муҳим кўрсаткичига айланиши мумкин.
Мухлислар учун эса битта ҳақиқат бор: ноябрь ойида футбол шунчаки ўйин эмас — доимий кучли ўйинлар, кескин драмалар ва ёрқин натижалардан иборат ажойиб марафонга айланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.