date

Анчелотти Винисиус ва Родриго ҳақида фикр билдирди

Анчелотти Винисиус ва Родриго ҳақида фикр билдирди
Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Мадриднинг "Реал" клуби вингерлари Винисиус Жуниор ва Родриго ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Иккала футболчи ҳам "пентакампеонлар" сафида Сенегал ва Тунис терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун чақирилган.

Анчелоттининг сўзларига кўра, Винисиус ва Родриго биргаликда ўйнашга қодир ва бу ҳолат Мадрид клубида кўп маротаба кузатилган.

"Винисиус ва Родриго биргаликда ўйнаши мумкин ва улар бу имкониятдан кўп фойдаланган. Мен уларни яхши тайёрланган, диққат-эътибори жамланган ва ажойиб жисмоний ҳолатда кўряпман. Уларнинг терма жамоага катта фойда келтира олишига ишонаман", – деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Бразилия терма жамоасининг Сенегал билан ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Винисиус ва Родриго ҳақида фикр билдирди