Мисрлик ёзувчи, адиб, тарихчи Аҳмад ибн Юсуф “Мукофот ва охиратнинг гўзал бўлиши” номли китобида шундай дейди: “Одамларга етган машаққат, ғам ва қийинчиликларнинг тугаши худди кечадан кейин кундузнинг келиши аниқ бўлганидек равшандир. Лекин инсон табиати машаққатлар ва қийинчиликлар етган вақтда тушкунликка тушиб қолишга мойилроқ. Агар касал ўз вақтида муолажа қилинмаса, касаллик кучайиб, қийинчилик кўпаяди. Машаққатлар етган вақтда унга далда бериб қувватлаб турилмаса, у одам умидсизликка берилиб, ўзини ўзи ҳалок қилиши мумкин”.
Китобнинг бу бобида асосан бошига мусибат ва синовлар келган инсоннинг сабр қилмоғи лозимлиги ва сабрининг мукофоти эса гўзал оқибат бўлиши таъкидланган, инсон нафсини шижоатлантириш, уни ҳамиша сабрли бўлишга ундаш, Раббиси билан бўладиган муносабатларда одобларга риоя қилиш, унга яхшилик ва неъматларнинг кечикишининг оқибати хайрли бўлади деб яхши гумонда бўлишга чорлаш ва бошқа масалалар ҳақида сўз юритилган.
Китобнинг охиридаги “Хотима” қисмида бундай дейди: “Бузругмеҳр айтади: “Охиратда бериладиган неъматлардан олдинги бу дунёдаги машаққатлар худди ҳозирлаб қўйилган лаззатли таомлардан олдинги очликка ўхшайди”. Унга етишиш гўзал ва таоми лаззатлидир”.
Афлотун айтади: “Ҳаёт давомида йўлиқадиган машаққат ва қийинчиликлар натижасида инсоннинг турмуши бироз оғир бўлиши мумкин, аммо унинг нафси тобланиб, тарбияланади, сабру қаноатга ўрганади. Кенглик ва тўкин-сочин, фаровон ҳаётда инсоннинг турмуши гўзал бўлиши мумкин, аммо бунинг натижасида нафси бузилиб, дунёга бўлган ҳирси кучайиб, ҳавойи нафсига тобе бўлиб, тубанлашиб кетиши ҳам мумкин”.
У яна айтади: “Сизни машаққатли меҳнатларга чорлаган дўстингиз билан алоқани узманг, аммо енгил-елпи ва тўкин-сочинликларга тўла ҳаётга чорлаган дўстга эътибор берманг”.
“Бадавлатлик нима иш бўлаётганини ва нима еяётганини билмайдиган қоронғи кечага ўхшайди. Машаққатлар эса ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаракатларини кузатиб турадиган кундузга ўхшайди”.
Аздашир айтади: “Машаққат неъматларга кўмилган инсон кўра олмайдиган нарсаларни кўрсатадиган сурма кабидир”.
У яна айтади: “Машаққат вақтида киши ишларини тўғри йўналтирадиган нарса иккитадир: биринчиси (яъни кичиги), содир бўладиган нарсаларга муносиб равишда қалбнинг қувватли бўлиши. Иккинчиси (яъни олийси), Раззоқ ва Молик бўлган Зотга ишни топширмоқдир”.
Агар киши Рабби хусусида тўғри фикрлай бошласа, Аллоҳ уни фақат савоб келтирадиган ва гуноҳларини ўчирадиган ишлар билан имтиҳон қилаётганини, шу билан бирга у доимо давомли яхшилик ва фойдалар ичида юрганини ҳис қилади. Аммо агар у Аллоҳдан бошқага суяниб, Раббини унутса, хато қилиб, йўлдан озишлари кўпаяди. Ҳар доим ўз ҳолатидан норози бўлаверади. Ўзига етган кичик қийинчилик ҳам унга худди қутулиб бўлмайдигандек туюлиб, ҳамма нарсадан хавфсирайдиган ва қўрқадиган бўлиб қолади.
Банда билан Рабби орасидаги муножот ҳақиқий ҳисобланади. Чунки У кўнглидан кечган ўйларни ҳам билувчидир. Бир кишининг ўзи каби бошқа кишига муножоти эса кўп машақатли ва манфаатдан йироқ бўлади.
Аллоҳ таоло меҳрибон. Одамга мусибат етиб, ҳамма халойиқдан умид узилган вақтда ёрдамга фақатгина У келишга қодир. Фақат Унга интилишда мушкулликдан чиқиб кетиш йўли ва ишларнинг енгиллашуви бор. У бизга сўраганимиздан ҳам афзалини инъом этади. Унинг Ўзигина бизга етади ва у қандай ҳам яхши вакил.
Замонамиз олимларидан бири бундай дейди: “Таннухийнинг “Машаққатлардан кейинги роҳат” номли китобини қайта-қайта ўқиб ундан ушбу уч фойдани олдим:
1. Кечадан кейин кундузнинг келиши аниқ бўлганидек, машаққатлардан кейин роҳатнинг келиши тажрибалардан ўтган ва ҳақиқати қабул қилинган қоидадир. Бунда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.
2. Машаққатлар кишининг дин ва дунёси бўйича етишишни яхши кўрган нарсалардан кўра энг гўзал фойдадир.
3. Албатта, фойдаларни жалб қилувчи ва зарарларни кетказувчи Зот ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир!
Билинг, сизга етган нарса сизни четлаб ўтиши учун эмас. Сизни четлаб ўтган нарса эса сизга етиши учун эмас.
“Ўкинма” китобидан
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади