Бутунжаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, 2020 йилда иш берувчилар янги номзод танлашда юқори баҳолайдиган кўникмаларнинг камида 3таси 2015 йилда деярли аҳамиятсиз деб ҳисобланарди. Бундай бурилишнинг асосий сабаби — технологиялар ривожланишининг тезлиги.
Бироқ, экспертлар наздида роботлар мавжуд касбларни тўлиқ эгаллай олмайди, улар ўзида фақатгина маълум бир автоматик вазифаларни акс эттира олади, холос. Карьера поғоналаридан илдам юқорига кўтарилишни истаган инсонлар ўзларида кўпроқ инсоний хусусиятларни мужассам этишлари ва ривожлантиришлари керак.
Хуллас, қуйида 2020 йилгача эгаллашингиз лозим бўлган малакалар билан таништирамиз.
1. Муаммоларни комплекс ҳал қилиш
Ушбу кўникма профессонални нафақат ҳамкасблар занжирида муҳим бўғинга, балки худди машинадаги винтикка айлантиради. У муаммони топиш, унинг омилини аниқлаш, қандай оқибатлар келиб чиқишини пайқаш имконини беради. Энг асосийси, ушбу хусусиятга эга бўлган мутахассис лойиҳа давомида қандай кўнгилсизликлар кутилаётганини тахмин қила олади ва унинг олдини олиш чораларини кўради. Экспертлар фикрига кўра, муаммоларни комплекс ҳал қилиш кўникмаси 2020 йилдаги 36 фоиз иш ўринларида талаб қилинади.
2. Танқидий фикрлаш
Технологиялар такомиллашиб бормоқда. Сунъий интеллект 2018 йилда ўтказилган Стэнфорд синовларида ўқиш ва тушуниш бўйича илк маротаба инсонни ортда қолдирди. Бироқ ривожланиб бораётган робототехника имкониятлари танқидий фикрлайдиган инсонларга бўлган эҳтиёжни фақат оширмоқда. Айнан инсон технологиядан қанчалик оптимал ва ахлоқ қоидаларида фойдаланилаётганини баҳолаши, у фойда келтириши учун қандай созлаш кераклигини билиши керак.
3. Креативлик (янгилик яратувчанлик)
Яна бир бор сунъий интеллект дунёсидаги янгиликларга назар соламиз: Microsoft ишланмаси матнли техник топшириққа асосланиб суратлар чизишни ўрганди. Шубҳасиз, бу бошланиши холос. Шунинг учун ҳам ҳаваскор рассомларга нисбатан эҳтиёж камаяди. Аммо ғоялар яратадиган ва вазифаларга ноанъанавий тарзда ёндашувчи ижодкор кишилар иш берувчиларда катта қизиқиш уйғотади. Ташқи иқтисодий фаолият сўровномалари натижалари ҳам шу ҳақида: 2015 йилда яратувчанлик талаб қилинадиган кўникмалар рейтингида атиги ўнинчи ўринни банд қилган эди.
4. Инсонларни бошқариш қобилияти
Нафақат компания ходимларини мувофиқлаштириш ва мақсадлар белгилаш қобилиятига эга бўлиш, балки буни қайси усулда амалга ошириш ҳам муҳимдир. Келажак иш берувчиларига одамларни руҳлантирадиган, уларнинг қобилиятларини ўстирадиган ва самарали жамоаларни ташкиллаштиришни уддалайдиган етакчилар зарур. Бунинг учун яқин орада роботлар эгаллай олмайдиган ёрқин инсоний жиҳатлар талаб этилади: харизма, жозиба ва ҳамдардлик.
5. Инсонлар билан ўзаро муносабат
Ушбу пункт келажакда ижтимоий кўникмалар муҳимлигининг умумий тенденциясига урғу беради. Резюмеда қайд этилган «жамоада ишлай олиш» хусусияти ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ишда муваффақиятга эришиш учун янги танишларга мослашиш, музокаралар олиб бориш, ҳамкорлик қилиш, ғамхўрлик қилиш ва масъулиятни иккинчи шахсга юкламаслик каби хусусиятларни пухта эгаллаш лозим.
6. Ҳиссий интеллект
Бошқаларнинг ҳис-туйғулари, ниятларини англаш ва уларга тўғри муносабатда бўлиш, олимлар фикрларига кўра, қадим замонлардан бери жон сақлашнинг асосий калити ҳисобланган, чунки бу қабилалараро тил топишишга имкон берган. Инсоният ғорларни аллақачон тарк этди, аммо ҳиссий интеллект ҳануз жамиятда омадга эришиш учун талаб қилинадиган асосий маҳорат бўлиб қолмоқда. Инсон реакциясига моҳирона жавоб қайтариш нафақат жамоа ичида, балки мижозлар ва рақобатчилар билан ўзаро муносабатларни тартибга солишда ҳам қўл келади. Шахсий ҳаётда ҳам.
7. Таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш
Маълумотлар оқими вақт ўтган сари кенгайиб боряпти, шунинг учун тўпланган маълумотларни тизимлаш, таҳлил қилиши, сўнгра уларга асосланган ҳолда компания учун мукаммал қарорга кела олиши мумкин бўлган ходимнинг қадри кундан кунга ошиб бормоқда. Шунингдек, мутахассиснинг хулоса ясаш тезлиги ушбу малакани баҳолашдаги асосий талаблардан биридир.
8. Мижозларга йўл кўрсатиш
Инсонга ёрдам бериш йўлларини фаол излаш маҳорати хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳозирда ҳам талаб қилинади, чунки уларда инсонлар тез-тез ўзаро муносабатга киришадилар. Қолаверса, атрофдагиларга ёрдам бериш иштиёқи бутун жамоага наф келтириши мумкин бўлса, ҳамкасблар орасида ҳам муҳим бўлиш мумкин.
9. Мунозаралар олиб бориш кўникмаси
Келишмовчиликни бартараф эта олиш, Ўзаро келишув таклиф қилиш, томонларни умумий нуқтаи назарга етаклаш қобилиятига айниқса компьютер ва математика соҳаларида, шунингдек санъат ва дизайн сфераларида талаб кучли бўлади деб тахмин қилинмоқда.
10. Мослашувчан тафаккур
Мутахассис бир вақтнинг ўзида бир неча ғоялар ярата олишни, кутилмаган, аммо энг мақбул йўлдан кетишни, иш жараёнига янги маълумотлар ва технологиялар киритишни ўрганиши керак. Ўзаро мулоқотда суҳбатдошнинг барча сўзларини англаш ва унинг шахсига қараб хатти-ҳаракатлар йўналишини тўғрилай олиш имконияти қадрланади.
Малакалар, экспертлар фикрига кўра, иш берувчилар талаб қиладиган тартибда жойлаштирилган.
2015 йилдаги рейтингда ҳам компания раҳбарлари муаммоларни комплекс ҳал қилиш маҳоратини биринчи поғонага қўйишган эди. Инсонлар билан ўзаро муносабат иккинчи ўринни эгаллаган, бошқариш қобилияти — учинчи, танқидий фикрлаш — тўртинчи, музокаралар олиб бориш қобилияти — бешинчи, мижозларга йўл кўрсатиш — еттинчи, таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш — тўққизинчи, яратувчанлик эса ўнинчи ўринни банд этганди.
Келажакда талаб қилиниши кутилаётган ҳиссий интеллект ва мослашувчан фикрлаш қобилиятлари ўрнини 2015 йилда сифатни назорат қилиш ва тинглай олиш кўникмалари эгаллаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади