Фото: Dreamstime
Эртароқ уйғонинг, бугунги асосий мақсадингизни белгиланг ва оилангиз учун вақт ажратишни ёдингиздан чиқарманг.
Барча истакларни амалга ошириш учун аввало ўз вақтингизни бошқариш ва уни самарали сарфлаш илмини эгаллашингиз керак. Бошланишига эрталабки фойдали ритуалларни (такрорланиб борувчи ҳаракатлар) ташкил этишга ҳаракат қилинг. Айнан улар куннинг қолган барча қисмига тегишли мазмунни яратади.
Бошлашимиздан олдин, бир савол: сиз Стэнфорд зефир тажрибаси ҳақида эшитганмисиз? У 60-йиллар охири — 70-йиллар бошларида кейинчалик Стэнфорд университетида профессор даражасини олган психолог Уолтер Мишел қўл остида ўтказилган.
Ушбу изланишда болалар олдига танлов қўйилган: ҳозир бир дона печенье (баъзида зефир) ейиш ёки 15 дақиқа кутиб икки баробар кўпроқ ширинликка эга бўлиш. 10 йил ўтиб олимлар шуни маълум қилишдики, ваъда қилинган мукофотни кута олган болаларнинг ҳаёти нисбатан яхшироқ шаклланган.
Ўзингиздаги ниманидир ўзгартириш жуда қийин, чунки бу узоқ давом этувчи ва мушкул жараён. Аммо омадга эришиш учун ушбу йўлни босиб ўтишга тўғри келади. Изланишлар ва шахсий тажрибалар орқали ҳаётни яхшилик томон ўзгартирувчи баъзи одатлар аниқланган.
1. Эрта уйғониш
Ҳар бир одам ўзида ушбу одатни шакллантириши зарур. Бироқ бизнинг замонавий дунёда бу осон иш эмас. Эрталабки соат 5 да уйғона олмасликнинг сабаблари етарлича топилади. Аммо сиздан бундай қаҳрамонлик қилиш талаб этилаётгани йўқ.
Уйқу ва тетиклик ўртасидаги муносиб боғлиқликни ўрнатиш етарли.
Агар сиз одатда соат 8:00 атрофида уйғонсангиз, аммо бундан 2 соат аввалроқ туришни истасангиз — будильникни соат 7:45га қўйиб кўринг. Бир неча кун амал қила олдингизми? Вақтни яна 15 дақиқа олдинга суринг. Кутилганидек соат 6:00да уйғонмагунингизгача шу йўсинда давом этинг. Сиз биргаликда кечки одатларингизни ўзгартиришингиз ва эртароқ уйқуга кетишга кўникишингиз мумкин.
2. Сув ичинг
Бу шарт, чунки организм тун давомида суюқлик захирасини йўқотади ва уни тиклаш зарур. Эрталабки бир стакан сув метаболизмни ишга туширади ва тана уйғонишига ёрдам беради.
3. Ётоғингизни йиғиштиринг
Кунингиз ушбу илк ғалаба билан бошлансин. Америкалик ёзувчи Тим Феррис айтганидек, бугун сизни нималар кутаётганидан қатъи назар, сиз ҳар куни жойингизни гўзал ҳолатга келтира оласиз.
Ушбу оддий, аммо кучли ритуал енгил ғурур туйғусини беради ва муҳимроқ ишларга диққатни қаратишга туртки бўлади.
4. Тортишиш машқларини бажаринг
У мушаклар фаоллигини оширади ва атиги бир неча дақиқа вақтингизни олади. Аммо унинг натижаси сизни ҳайратга солиши аниқ.
5. Спорт билан шуғулланинг
Бу ҳар нима бўлиши мумкин: машғулотлар залиида, йога, зумба, пиёда сайр қилиш, югуриш ёки батутда сакраш. Сиздан талаб қилинувчи нарса шунчаки ҳаракатланишдир, ахир жисмоний фаоллик:
- вазнни назорат қилишга ёрдам беради;
- саломатлик ҳолатини яхшилайди;
- кайфиятни кўтаради;
- қувват бахш этади;
- мириқиб ухлашга кўмаклашади;
- жинсий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатади;
- ва ниҳоят, завқ беради.
6. Контраст душ қабул қилинг
У сизга нафақат бардамлик ва қувват ошиши ҳиссини беради, балки жисмоний ва руҳий ҳолатни сезиларли даражада яхшилайди. Машғулотлардан кейин такрорлаш айниқса ёқимли.
7. Кофе ёки чой ичинг
Ушбу икки ичимлик ҳам организмга фойда келтиради ва диққатни жамлашга туртки бўлади. Бундан ташқари, кунни доимо қайсидир қайноқ ичимлик билан бошлаш инсонга хуш ёқади.
8. Соғлом парҳезни давом эттиринг
Ўз танангиз ҳақида машинага қараганингиз сингари қайғуринг. У сизга иложи борича кўпроқ хизмат қилишини истасангиз, унга ғамхўрлик кўрсатинг.
Энг катта муаммо бу инсонлар фақатгина кичик муддатли мақсадлар устида бош қотиришларидир. Вақти-вақти билан парҳезга жиддий эътибор қаратиш лозим. Рационингизга максимал даражада фойдали маҳсулотларни танлаб олиб, уни ўзгартириб боринг.
9. Кечаги кун ҳақида фикр юритинг
Шундай ибора бор: «Тонг тундан донороқ». Кун давомида биз жуда кўп хавотирларни йиғиб борамиз, кечга яқин эса атрофга теран кўз билан боқишнинг имкони камаяди. Тамомланган кунни таҳлил қилишни тонгга қолдиринг. Шундагина нимани тўғри қилдингиз ва қаерда хато қилганингизни англаш енгиллашади.
10. Шукр қилинг
Ўтган кун таҳлилидан сўнг диққатингизни бугунгисига қаратинг. Сиз миннатдор бўладиган нарсалар ҳақида ўйланг. Бу ижобий қувватга тўлишга ёрдам беради.
11. Кундалик тутинг
«Қадрдон кундалигим» иборасининг сийқаси чиқиб кетган бўлса ҳам, аммо унинг ортидан келувчи ёзувлар ҳақиқий терапевтик усул бўлиб, миядаги кераксиз ўйлардан қутулишга ёрдам беради. Унга ўзингизнинг барча фикр, ғоя ва қўрқувларингизни ёзиб қолдиринг.
12. «Ҳозир ва шу ерда» ҳолатида бўлинг
Онгингизни тинчлантириш учун вақт танланг. Дейлик, у 5, 10 ёки 20 дақиқадан иборат бўлсин. Махсус осойишталик машқлари ёрдам бермаса, бошқа нимадир синаб кўринг: расм чизишми ёки гитара чалишми, фарқи йўқ. Асосийси — атрофдаги ҳовлиқмаликлардан сизни чалғита оладиган иш билан шуғулланинг.
13. Мақсад қўйиб олинг
Бу аниқ нарсалар учун диққатни жамлаб олишингиз учун муҳим. Агар мақсад тўғри қўйилса ва эътибор жамланса, аниқ манзарани кўра оласиз.
Яқин йиллар учун аниқ мақсадларни белгилаб олинг, уларга етишиш йўлида нималар қилганингиз ҳақида ҳар тонг озроқ фикр юритинг.
14. Қадрли инсонлар билан вақт ўтказинг
Ўзингизни бу ишга 100 фоиз бахш этинг ва шу орқали бағоятда катта энергия ва мотивация билан тўлиб тошасиз. Севимли инсонларингизга ҳеч бўлмаганда тонгги 30 дақиқангизни ажратинг. Агар улардан йироқда яшасангиз, телефон орқали суҳбат қуринг. Ёлғиз бўлсангиз, дўстлар орттиринг.
Эрта уйғониш ва ўз устингда ишлай бошлашда гап катта. Фойдали одат ва билимларни сингдириб борган сари шахсий ғурур ҳисси тўлқинланиб боради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади