11:55 / 22.03.2020
6 215

Агар ўғил кўришни истасангиз, кўпроқ творог енг!

Агар ўғил кўришни истасангиз, кўпроқ творог енг!

Творогни қадим замонлардан бери тайёрлаб келишади. Творогни илк бор, қандай қилиб, қачон тайёрланилгани ҳақида аниқ фактлар мавжуд эмас. Лекин, шундай тахминлар борки, сут ачиб қолиб, творогга айланган ва инсонлар томонидан истеъмол қилинганда, бу уларга жуда ҳам ёққан.

Қадимда творогни бир неча ойларгача сақлай олишган. Творог узоқ муддатгача сақланилмаслиги учун ҳам, совиткичлар ҳали бўлмаган даврда қадимги инсонлар творогни «консервалашган».

Творог ҳар куни истеъмол қилинса, таркибидаги В гуруҳи витаминлари метаболизмни меъёрига келтиради. В12 витамини эса миянинг тўлақонли ишлашида ёрдам бериб, темир моддасининг самарали ўзлаштирилишига ҳисса қўшади. Ундан тайёрланган таомлар мушак массаси ўсишига ва суяклар ҳолатининг яхшиланишига таъсир кўрсатади. Уйқудан олдин одам оч қолганда творог истеъмол қилса семирмайди, аксинча, ундаги аминокислоталар қонга тушиб, тўйиш ҳиссини пайдо қилади. Творогдаги рибофлавин тиамин билан биргаликда углеводларни қувватга айлантириб беради, ундаги пантеон кислотаси эса оқсил, ёғлар, углевод ва аминокислоталар алмашинувида иштирок этади.

Творог артериялардаги қон босимини назорат қилади, тромблар ҳосил бўлишига қарши курашади. Бироқ бунинг учун ҳар кун 200 граммга яқин творог истеъмол қилиш лозим. Айниқса, иккинчи турдаги диабетда творогни доимий рационга киритиш тавсия этилади. У қондаги қанд миқдорини меъёрига келтиришга ёрдам беради. Бироқ бунда маҳсулотнинг ёғлилик даражаси 1,5 фоиздан ошмаслиги лозим, акс ҳолда организмга зарар келтириши мумкин.

Творогни севувчиларнинг тишлари ҳамда суяклари мустаҳкам бўлади. Чунки кальцийнинг кундалик нормасининг учдан бир қисмини творогдан олиш мумкин. Таркибида протеин, кальций ва Д витамини кўп бўлгани учун творог гормонлар мувозанатини барқарорлаштиради. Тадқиқотларда аниқланишича, мунтазам творог истеъмол қилиш кўкрак бези саратони хавфини камайтирар экан.

ЎҒИЛ КЎРИШНИ ИСТАГАНЛАР КЎПРОҚ ТВОРОГ ЕСИН
Организмда барча тизимлар яхши ишласа ва алмашинув жараёнлари овқатланиш билан қўллаб-қувватланса, инсультнинг юзага келиш хавфи минимум даражада бўлади. Таркибида туз миқдори кўп бўлганда эса буйрак касалликларида творог истеъмолини чеклаш лозим.

Ҳомиладор аёллар кунига 200 г творог истеъмол қилишса, фарзандининг суяклари бақувват бўлади. Ўғил фарзанд кўришни истаган аёлларга ҳам кўпроқ творог, сут-қатиқ истеъмол қилиш буюрилади.

Атеросклероз, гипертония ва жигар хасталиклари билан оғриган беморларга ёғсиз творог тавсия қилинади. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси ҳамда гастрит касалликларида эрталаб творог истеъмол қилиш жуда фойдали.

Суяк синишлари, лат ейиш, турли хилдаги жароҳатларда сут-қатиқ билан бирга творог истеъмол қилиш ҳам шикастланишлар тез тузалишини таъминлайди. Бундан ташқари, асабий, жиззаки ва сурункали чарчоқ аломатларидан шикоят қилувчилар кўпроқ творог ейиши керак.

Болаларда томоқ оғриғи ва йўтал кузатилганда қуруқ творогни озроқ асал билан аралаштириб, истеъмол қилинса, бронхларнинг ҳолатини яхшилайди.

Ёғли творогни қуруқ юз териси учун ниқоб ўрнида ишлатиш мумкин. Бунда қуруқ творогга озроқ ўсимлик ёғи аралаштириб, юзингизга суртсангиз, терини юмшатиб, силлиқ қилади.

Узоқ умр кўришни истасангиз, творогни канда қилманг. Сметана билан аралаштирсангиз ҳам шакар миқдорини оширманг. Шираси қанчалик кўп бўлса, фойдали хусусияти шунчалик камайиб боради.

Гўдакнинг 6-7 ойлигидан бошлаб, оз-оздан творог бериб бориш мумкин. Аввалига 1-2 ош қошиқдан кейин миқдорини кўпайтирасиз.
Бир ҳисса ёғсиз творогда 30 г оқсил бор. Творог таркибида, шунингдек, В12 витамини, кальций ва фосфор мавжуд. Мунтазам творог истеъмол қилиш организмни оқсилга бойитибгина қолмай, соч ва тирноқларни мустаҳкамлайди, юз рангини яхшилаб, иммун тизимига фойда беради.

Творогга ёнғоқ, асал қўшиш мумкин. Агар ширинликка қарши бўлсангиз, туз, укроп, саримсоқ қўшсангиз бўлади. Творогдан кекс, печенье ва турли коктейллар тайёрлаш мумкин. Бу универсал маҳсулот ҳар куни дастурхонда бўлиши керак.

Ҳамма творогли маҳсулотлар ҳам фойдали эмас. Ҳар хил творогли пишлоқлар, яъни сироклар, десертлар мазали бўлгани билан уларнинг фойдаси деярли йўқ. Чунки уларга ҳар хил қўшимча моддалар қўшилади ва творогнинг асл таркиби бузилади.

ЗАРАРИ ҲАМ БОР!
Творогни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш ярамайди. Творог қанчалик фойдали бўлмасин, уни ҳаддан ортиқ ейиш ҳам зарарли. Уни кўпи билан ҳафтада 3-4 марта истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Творогни кечқурун истеъмол қилиш тавсия қилинади, у тез ҳазм бўлиб, организмни тўйинтиради.

ҚАНДАЙ ТВОРОГНИ СОТИБ ОЛАМИЗ?
Йирик донли творог қандли диабет, юрак хасталикларига чалинган беморлар учун тавсия этилади. Творогнинг бу тури майин бўлиб, тез айнимайди. Харид қилинган творогнинг сақланиш муддати 2 кундан ошмаслиги керак. Суви ажралиб, ачимтир маза сезила бошласа, бу творогни истеъмол қилманг. Акс ҳолда ошқозон-ичак муаммоси пайдо бўлиши мумкин.

Табиий сутдан олинган творог энг яхши творог саналади. Сифатли творогнинг ранги оқиш бўлиб, кўк ва яшилга мойиллиги бўлмайди. Суви ажралиб турмайди. Таъми ҳам ачимтир ёки нордонсифат бўлса, яхши творог бўлмайди. Янги творогнинг ҳиди ҳам ёқимли бўлади. Мақбул творог унча суюқ ҳам эмас, қаттиқ ҳам эмас, қуруқ ҳам эмас, ўртача қуюқликда бўлиши керак.

Уйда тайёрланган ёки муддати ўтган творогда зарарли бактериялар бўлиши мумкин. Бозордан ва дўкондан творог сотиб олганингизда, албатта, унинг узоқ туриб қолмаганлигига аҳамият қаратинг.

Дўкондан олганда творогнинг ивиган қоғоздагисини эмас, пластик қадоқдагисини харид қилинг. Шунингдек, маҳсулотнинг ёғлилик даражасини билиш ҳам муҳим ҳисобланади. Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар кальций организм томонидан ёғсиз ҳазм қилинмаслигини билишлари лозим.

Унутманг, ёғлилиги кам творог остеопорозда умуман фойдали эмас. Шунинг учун камида 9 фоиз ёғлилик даражасига эга творогни истеъмол қилинг. Бундан ташқари, сотиб олганда маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси, таркиби, чиқарилган санаси билан қизиқинг.
Эсингизда бўлсин, табиий творог 1 ҳафтадан ортиқ турмайди. Агар унинг қадоғида кўпроқ муддат кўрсатилган бўлса, демак, таркибига кимёвий модда қўшилган бўлади.

Агар творогга арзон ўсимлик мойлари қўшилган деб ўйласангиз, ундан бир қошиқ олиб хона ҳароратида 1 кун қўйиб кўринг. Шунчаки ликопчада устини беркитмай қўйинг. Бир кеча-кундуз турганда сарғайиб, усти қотиб қолса, демак, бу — ҳақиқий творог. Агарда бир кеча-кундузда ҳам айнимай оппоқ бўлиб тураверса, унинг таркибига пальма ёғи, соя ёғи ёки бошқа консервантлар қўшилган бўлади.

Творогни сақлаш қийин. Творогни музлатиб бўлмайди, акс ҳолда унинг барча фойдали хусусиятлари йўқолади. Творогни шиша, сирланган ёки чинни идишга солиб устини ёпинг ва кўпи билан 4 кун совиткичда сақланг. Творог хона ҳароратида жуда тез бузилади.

УЙДА ТВОРОГ ТАЙЁРЛАШНИ БИЛАСИЗМИ?
Айримлар творогни дўкон ёки бозордан олгандан кўра, уйда ўзи тайёрлашни маъқул кўради. Унда уйингизда соғин сигир бўлмаса, 3 л сут сизга етади. Ундан ярим кг творог олиш мумкин. Бунинг учун сутни олдин иссиқда ачитасиз. Агар шошиб турган бўлсангиз, сутга бир қошиқ қатиқ, кефир ёки сметана қўшасиз. Кейин сутни газга қўйиб, творогсимон майда доначаларга ажралгунча қайнатасиз. Кейин ҳосил бўлган массани докадан ўтказасиз ва суви оқиб кетгунча осиб қўясиз. Натижада ажойиб парҳезбоп маҳсулот ҳосил бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Агар ўғил кўришни истасангиз, кўпроқ творог енг!