12:15 / 09.04.2020
4 141

"Ўсимликлар маликаси": нега бундай ном берилган?

"Ўсимликлар маликаси": нега бундай ном берилган?
Маданий ўсимликларнинг қадимийларидан бири бўлмиш қовоқ инсонга беш минг йилдан буён маълум. У турли қитъалардаги барча халқлар ошхонасидан муҳим ўрин эгаллаган. Қадимги мисрликлар, ҳиндлар ва хитойликлар ҳам қовоқ етиштиришган. Хитойнинг қадимий қўлёзмаларида қовоқ "Ўсимликлар маликаси" дея таърифланган. Aбу Aли ибн Сино ўз рисолаларида қовоққа алоҳида ўрин ажратган. Чунки қовоқ ўз таркибида ёшу кексалар учун бирдек зарур бўлган жуда фойдали моддаларни етиштиради. Ҳозир шуларнинг бир қисми билан танишиб ўтамиз.

Витамин В1 (тиамин) углеводлар алмашинувида иштирок этади. Бу модданинг етишмаслиги асаб ва юрак қон-томир тизими фаолияти бузилишига олиб келади.

Витамин В2 (рибофлавин) турли ферментлар таркибий қисмларида содир бўладиган реакцияларда иштирок этади. Бу модда етишмаганда ангуляр стоматит, бурун, қулоқ супраси териси касалланиши, ёруғликдан қўрқиш, кўздан ёш келиши, қоронғида кўришнинг ёмонлашуви кабилар кузатилади.

Витамин В6 (пиридоксин) азот алмашинувида иштирок этади. Бу витамин етишмаганда болаларда тиришишлар ва дирматитлар пайдо бўлади.

Витамин В9 - фолат кислотаси моддалар ва оқсиллар алмашинувида иштирок этади. Бу витамин етишмаганда болалар ва ҳомиладор аёлларда турли камқонлик билан боғлиқ касалликлар ривожланади.

С витамини (аскорбин кислота) - бу витамин роли беқиёс бўлиб, организм ҳимоя лаёқатини кучайтиради. У етишмаганда капиллярлар ёрилиши ортади, қон қуюлади, буйрак усти ва қалқонсимон без фаолияти издан чиқади, организм инфекцияларга чидамлилиги пасаяди.

Витамин РР «Pellagra Preventive» (никотин кислотаси) оксидланиш жараёнида фаол иштирок этиб, тўқималар нафас олишида иштирок этади. Ҳазм аъзолари, ошқозон фаолиятини яхшилайди, ошқозон ости бези шираси ажралиши ва унинг таркибини яхшилайди.

Калий - нерв импульслари ўтказилишида ва юрак фаолиятида иштирок этади. Организмдан суюқлик ажралиши ва тузларнинг чиқиб кетишини таъминлайди.

Кальций - марказий асаб тизими ва юрак фаолиятида, қон-томир ва тўқималар мембранаси ўтказувчанлигида, қон суюлиши ва суяклар шаклланишида иштирок этади.

Магний - ичак ҳаракати ва ўт ажралишини яхшилайди. Холестерин организмдан чиқиб кетишини таъминлайди.

Темир - қон таркибини сақлаш ва қон ҳосил бўлишида иштирок этади. Гемоглобиннинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Қовоқ сабзавотлар ичида темир сақлаши билан ғолиб ҳисобланади.

Йод - организм учун ўта муҳим микроэлемент бўлиб, қалқонсимон без гормони ҳосил бўлишида қатнашади.

Фтор - тиш ривожланиши, тиш эмали шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Овқат рационида фтор етишмаса, тиш кариеси келиб чиқади.

Бундан ташқари қовоқ таркибида натрий, олтингугурт, фосфор, хлор, кобальт каби моддалар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг ҳам инсон организми учун муҳим ўрни бор. Қовоқни мунтазам истеъмол қилишга одатланинг, унинг таркибидаги фойдали хусусиятлар барча аъзолар фаолияти учун зарур эканлигини билиб олдингиз. Шундай экан бекаларимиз қовоқдан турли таомлар-у, мазали пишириқлар тайёрлашни ўрганиб, қовоқ пишиб етилганда улардан кўпроқ тайёрлаб беришларини тавсия этамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Ўсимликлар маликаси": нега бундай ном берилган?