13:46 / 27.04.2020
3 972

Рўзани очмайдиган амаллар

Рўзани очмайдиган амаллар
Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар

1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар;
2. Мўйлаб, соқолларига ёғ суртиш;

3. Бадан, бошларга ёғ суртиш;
4. Рўзадор таҳоратдан ташқари оғиз-бурунларини чайиш, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши;

Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шунгадир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида чанқоқ босгани ва иссиқлик туфайли бошларидан сув қуяр эдилар.

Ибн Умар розиаллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб баданига ўраб олар эдилар. Бу амалларни ибодатга кўмак бўлсин учун, фитрий бетоқатликни кетказишлик учун қилишликда зарар йўқ.

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин макруҳлиги рўзани бузишга олиб борувчилиги эътиборидан эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизликни изҳор қилганлиги эътиборидандир.
Бир киши салқинлаш мақсадида сувга шўнғиса рўза очилмаслигига учала имом ҳам иттифоқ қилганлар.

5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал бўлсин ёки кейин мисвак ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, Имом Молик, Имом Шофеъий наздларида заволдан кейин мисвак ишлатиш макруҳдир;
6. Рўзадор мушк, атир ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас (исириқ, тутунларни ичига ютиш билан рўза очилади);

7. Заифлаштирмаса қон олдириш;
8. Қасддан ейилмайдиган ва ундан сақланиш қийин бўлган нарсаларни ҳалқумдан ўтиши билан;
Масалан: ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг.

9. Эркаклар сийдикни тўхтатиш, даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олсалар (аёллар шу каби ишни қилсалар рўзалари очилади);
10. Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса рўза очилади.

Эсдан чиқариб одатий ёки ғайри одатий ишларни бажаришлик. Масалан: еб-ичиш, яқинлик қилиш ёҳуд клизма қилдириш, қулоғига дори томизиш. (Эсига тушиши билан бу амаллардан тўхталиш зарур).

Қари, заифҳол рўзадор киши эсидан чиқиб овқатланаётган бўлса, уни огоҳлантирилмайди. Агар ёш, қувватга эга бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантирувни эшитгач оғзидаги нарсаларни ютмаслиги, дархол ташқарига чиқариб юбориши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади. Қазоси вожиб, каффороти хусусида эса уламолар бир неча қавллар айтганлар.

11. Эркагу аёл тушида булғаниши;
12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш.

Манба: fiqh.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Рўзани очмайдиган амаллар