Фото: Cosmopolitan
Айрим одамлар дўстларига, оила аъзоларига, ҳатто ижтимоий тармоқда ҳам ўзини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришни яхши кўрса, баъзилар аксинча, барчасини ичига ютса, ҳамма учун яхши бўлишига ишонади.
Одатда, инсон бахтлиларга ҳавас қилади. Чунки уларда қўллаб-қувватлаш, кайфиятни кўтариш каби хислатлар мавжуд. Айнан уларнинг олдида муаммоларни айтишдан тортиниш ва ўзни ҳеч нарса бўлмагандек кўрсатиш ҳолати кўп учрайди. Албатта, муаммо пайдо бўлдими, дарҳол салбий фикр ёки шов-шув кўтариш тавсия этилмайди. Лекин содир бўлган муҳим нарсаларни ҳамжиҳатликда баҳам кўриш керак.
Фақат қўллаб-қувватлаш мумкин
Гоҳида сизга маслаҳат керак бўлади, гоҳида ёрдам – моддий ёки жисмоний. Баъзида эса шунчаки енгил бўлишингиз учун таскин берувчи сўзлар зарур бўлади. Энг муҳими, атрофингиздагилар сиз айнан нимани хоҳлашингизни тушунади, сиз учун нималар қила олишини билади.
Барчасини ичга ютиш соғлиққа зарар
Ёнингизда сизни тинглашга тайёр, кўнгилга шифо улашувчи инсонлар топилмаса, қайғу, айрилиқ, оғриқ, ёлғизлик саросимадан тамом бўлишингиз ҳеч гап эмас. Агар муаммо чиндан ҳам жиддий бўлса-ю, сиз уни яширишга ҳаракат қилаётган бўлсангиз, ҳақиқий сеҳргарсиз. Яхши томони шундаки, қаерда муаммога учрагансиз ва унинг тафсилотлари ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди.
Инсонлар сиз билан қандай ҳодисалар юз бераётганини билгани яхши
Биринчидан, сизнинг вазиятингизни тушунишади. Масалан, кечагина яқин инсонингизни йўқотдингиз. Ишхонада эса хатоликка йўл қўйдингиз. Улар бундай вазиятда сизни тушунади ҳамда камчиликларни бартараф этади.
Иккинчидан, шундай умумий муаммолар ҳам бўладики, уни барча билиши керак. Баъзида инсонлар бир-бирини такрор-такрор ранжитади ва бу ҳақида ўйлаш хаёлига ҳам келмайди. Балки, уларга ёшлигида бировни камситиш яхши иш эмаслиги ўргатилмагандир.
Хулоса қилиб айтганда, шикоят қилганда муаммонинг аломатлари эмас, ечими ҳақида ўйлаш керак. Масалан, жамоат транспортида оёғингизни кимдир босиб олди. «Оёғимни транспортда босиб олди, ҳатто кечирим ҳам сўрамади, энди кўкариб кетди, юрагим ҳам бошқача уряпти» – бу шикоят. «Унчалик оғриқ бўлмади, худди оёғим тойигандек. Одамлар, келинглар, бир-биримизга эътиборли бўлайлик» – бу яхшироқ, ҳатто таклиф деса ҳам бўлади.
Ёки муаммо бартараф бўладиган пайтда айтилиши зарур. «Шу ширинликни олиб келишингни хоҳлагандим, сен эса унутдинг» – кечаси соат учда бундай ширинликни қаердан топсин?! Эртанги куни ёдига сол, сотиб олиш имконияти бўлади.
Ким қандай вазифага масъул эканлигига эътиборли бўлиш керак. «Ҳисобчи менга ойлик беришда адашди» – бу ҳақида буфетчига айтиб ўтириш бефойда. Ҳисобчи билан гаплашиш зарур. Муаммо сабабчисини эмас, ечимини излаш керак. Бу барчанинг кундалик ҳаётида деярли ҳар куни учрайдиган ҳолат. Муаммолар қанчалик кўп бўлмасин, уларнинг ечими ҳам, албатта, бўлади. Уни излаш фақатгина ўзингизга боғлиқ бўлиб қолаверади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?