08:06 / 11.09.2020
3 037

Бош оғриғи ёки инсульт? Уларнинг тўртта муҳим фарқи

Бош оғриғи ёки инсульт? Уларнинг тўртта муҳим фарқи
Фото: «Домашний очаг»
Мияга қон қуйилиши – дунёда энг кенг тарқалган хавфли «қотил». Ҳар йили жаҳон бўйлаб минглаб инсонлар мияга қон қуйилиши сабабидан вафот этади. Шифокорларнинг таъкидлашича, мияга қон қуйилиши кузатилган беморларнинг атиги 16 фоизи тўлиқ тузалади, касалланганларнинг 50 фоизида эса орадан 5 йил ўтиб яна мияга қон қуйилиш ҳолати учраши мумкин.

Хуруж содир бўлганда шифокорлар 3,5-4 соат ичида ёрдам бера олишлари мумкин. Акс ҳолда бемор ногирон бўлиши ёки вафот этиш ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун мияга қон қуйилиши белгилари сезила бошланганда дарҳол тез ёрдам чақириш соғлиқ учун муҳим ҳисобланади. Ушбу касалликнинг асосий белгиси тўсатдан бошнинг қаттиқ оғришидир. Афсуски, буни кўпчилик оддий бош оғриғи билан адаштиради ва ўз ҳаётини хавф остига қўяди. Демак, бош оғриғи ва мияга қон қуйилиши ўртасидаги аломатларни фарқлаб олиш ва эътиборли бўлиш ҳар ким учун муҳим.

40 ёшдан ошган ва аввал мигрен билан касалланмаганлар
Мигрен касаллиги камдан кам ҳолларда ўрта ёшда учрайди, одатда у ўспиринлик даврида пайдо бўлади ва инсонга бутун ҳаёти давомида ҳамроҳлик қилади. Агар 40 ёшдан ўтганлар орасида аввал мигрен билан касалланмаган ва тўсатдан қаттиқ бош оғриғи пайдо бўлса, дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилиши керак. Бу пайтда мияга қон қуйилиши эҳтимоли жуда юқори бўлади.

Сезгиларни йўқотиш аломатлари одатдагидан фарқ қилади
Кўнгил айниши, ёруғлик ва шовқинга нисбатан сезгирликнинг ошиши, қорин оғриғи, диққатни жамлашда қийинчилик, бош айланиши, кўриш муаммоси ва ҳатто гапиришда ҳам қийналишнинг пайдо бўлиши мигреннинг аломатидир. Одатда, битта беморда ушбу келтирилган белгиларнинг барчаси камдан кам тарзда учрайди, агар тўсатдан бош оғриғи хуружи ғайриоддий аломатлар билан кечадиган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Аломатлар аста-секинлик билан кучайиб боради
Энг оғир мигренда ҳам аломатлар босқичма-босқич кучайиб боради. Мияга қон қуйилишида эса ҳаммаси тўсатдан юз беради. Бир дақиқа аввал ҳаммаси яхшидек бўлади ва бироздан сўнг бош оғриғига чидашнинг иложи бўлмайди. Бу пайтда зудлик билан тез ёрдам чақириш вазиятга ойдинлик киритади.

Салбий аломатлар қийнайди
Мияга қон қуйилиши кўпинча салбий аломатлар билан бирга келади. Масалан, заифлик, кўришнинг бир қисми йўқолиши ёки пасайиши кабилар. Мигренда эса аломатлар ижобий, масалан, қўшимча ҳиссиётлар тарк этмайди ва барчаси одатдагидек давом этади.

Мигрен ва мияга қон қуйилиши ўртасида боғлиқлик борми?
Афсуски, боғлик мавжуд. Агар инсон мигрендан турли сезгиларни йўқотиш билан биргаликда азоб чекаётган бўлса, унда мияга қон қуйилиши эҳтимоли бу касалликни бошидан кечирмаган ёки фақат мигренга учраганлардан кўра икки баравар юқори. Агар ҳолат шундай бўлса, қон босимини назорат қилиш, чекишни ташлаш, спиртли ичимликлар ва кофеин миқдорини камайтириш керак, шунингдек, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бош оғриғи ёки инсульт? Уларнинг тўртта муҳим фарқи