Олимлар душ бош қисмида миллионлаб бактериялар тўпланишини аниқлади. Сув йўлида тўпланган бу микроблар сув билан юзга сачраши мумкин.
Бактериялар душ шлангининг ичида “биофильм” деб аталадиган қатлам ҳосил қилади. Улар сувдаги озуқа ва пластикдан ажралган моддалар билан озиқланади.
Баъзи душларда ўпка касаллиги келтириб чиқарувчи Legionella бактерияси ҳам аниқланган. Улар айниқса иммунитети паст одамлар учун хавфли ҳисобланади.
Мутахассислар душни тез-тез ишлатиш ва тозалаб туриш, шунингдек, узоқ вақт ишлатилмаган душни ёқишдан олдин сувни бир неча дақиқа оқизишни тавсия этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар