40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Украина урушида Россия томонида қуролли жангларда қатнашгани учун жиноий жавобгарликка тортилди. Унинг иши жорий йил 24 сентябр куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туман судида кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, Б.М. 2023 йил май ойида Россияга ишлаш мақсадида борган ва кейинчалик Тольятти шаҳрида ҳарбий қисм билан шартнома тузиб, 2023 йил 10 июндан 2024 йил 11 июнгача Луганск ва Донецкдаги жангларда Россия армияси сафида иштирок этган.
У ҳарбий хизматни яшириш учун ўз паспортини йиртиб ташлаган ва фуқароликдан чиқиш учун ҳеч қаерга мурожаат қилмасдан Россия фуқаролигини олган. Суд томонидан у айбдор деб топилиб, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси ва 227-моддасига асосан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар