date

Олимлар: пластик идишдаги сув одам соғлиғига жиддий хавф туғдиради

Олимлар: пластик идишдаги сув одам соғлиғига жиддий хавф туғдиради

Монреалдаги Конкордия университети олимларининг сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, пластмасса идишларда сақланадиган сув инсон соғлиғи учун хавфсиз эмас. Тадқиқот Journal of Hazardous Materials илмий журналида эълон қилинган. Мутахассислар таъкидлашича, шишадаги сувдаги микропластмассалар туфайли у оддий муслук сувига нисбатан анча хавфлироқдир, дея хабар берилди.

Тадқиқот муаллифларининг айтишича, микроскопик пластик зарралар организмга кирганда биологик тўсиқларни енгиб ўтиши ва қон оқими орқали муҳим ички органларгача етиб бориши мумкин. “Бу зарралар инсон танасига аста-секин зарар етказади, лекин унинг таъсири дарҳол намоён бўлмайди. Улар йиллар давомида сурункали заҳарланишни келтириб чиқаради”, — дейилади тадқиқотда.

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, ўртача инсон йилига камида 39 мингдан 52 минггача микропластмасса зарраларини ютади. Бироқ шишадаги сувни мунтазам истеъмол қилувчилар бу кўрсаткични қарийб икки бараварга оширади — яъни улар йилига 90 мингтагача ортиқ микропластмассани танасига қабул қилиши мумкин.

Микропластик зарралар сув идишларига турли жараёнларда тушиши аниқланган: қуёш нурининг таъсирида, ишлаб чиқариш ва сақлаш пайтида, ёки ҳарорат кескин ўзгарганда идишнинг ички қисмидаги пластик моддалар парчаланиб, сувга аралашади.

Тадқиқот раҳбари Сара Сажеди таъкидлаганидек, микропластмассаларнинг таъсири кўп ҳолларда “ҳис этилмас, лекин хавфли”. Унинг сўзларига кўра, бу зарралар организмда яллиғланиш жараёнларини кучайтиради, гормонал мувозанатни бузади, асаб тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва баъзи ҳолларда иммун тизимини заифлаштиради.

Сажеди инсонларни эҳтиёт бўлишга чақириб, пластик идишлардаги сувни доимий равишда ичишдан кўра, фильтрланган ёки қайнатилган сувдан фойдаланишни тавсия қилди. Унинг таъкидлашича, пластмасса идишларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланишни чеклаш келгусидаги экологик ва соғлиқ билан боғлиқ хавфларни камайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Олимлар: пластик идишдаги сув одам соғлиғига жиддий хавф туғдиради