Такрор қайнатилган сув нега хавфли: “ўлик” сув ҳақиқати

2 дақиқа ўқиш834
Такрор қайнатилган сув нега хавфли: “ўлик” сув ҳақиқати

Такрор қайнаган сув — тиниқ кўриниб, яширин хавф сақлаётган суюқлик

Кўпчилик сувни қанча кўп қайнатса, шунча тозаланади деб ўйлайди. Бир қарашда бу мантиқий — иссиқ ҳарорат бактерияларни йўқотади, демак, сув соф бўлади, деган фикр туғилади. Аммо мутахассислар бунга қўшилмайди. Уларга кўра, такрор қайнатилган сув ташқи жиҳатдан тиниқ кўрингани билан, унинг ичидаги кимёвий мувозанат бутунлай бузилади. “zamin.uz” ёзганидек, бундай сув “ўлик энергия”га айланиб, организм учун фойдали эмас, балки зарарли бўлиши мумкин.


“Ўлик сув” нимаси билан хавфли?

Олимлар “ўлик сув” иборасини бежиз ишлатмайди. Бир неча марта қайнатилган сувда кислород ва карбонат газлари кескин камаяди, сувнинг табиий энергетик тузилиши емирилади. Бу эса ҳужайраларга кислород етказишни секинлаштиради, инсонда чарчоқ, оғирлик ва бош оғриқни кучайтиради.

Бундай сувни ичган одам “чанқоқ кетмаётгандай”, оғизда ғалати таъм қолгандай ҳис қилади. Бу организмнинг табиий энергия манбаидан маҳрум бўлаётганидан далолат. Яъни сув ташқи жиҳатдан соф, аммо ички жиҳатдан “ўлик”.


Кўзга кўринмас оғир металллар

Сувни бир марта қайнатиш микроблардан халос бўлиш учун етарли. Лекин уни қайта-қайта иситиш — организмни металлар билан “озиқлантириш” билан баробар. Чунки водопровод суви металл қувурлар орқали ўтади, улардан миқдор жиҳатидан оз бўлса ҳам қўрғошин, мис, ёки мишяк сувга аралашади.

Қайта иситиш жараёнида бу моддалар йўқолмайди, аксинча, тўпланади. Сувнинг бир қисми буғланиб кетса ҳам, нитрат, фтор, хлор ва оғир металл ионлари концентрацияси ортади. Энг ёмони, юқори ҳароратда нитратлар саратон келтириб чиқарувчи нитрозамин бирикмаларга айланади. Шу боис, соғлом турмуш тарзини танлаган инсон учун бу “жим хавф” ҳисобланади.


Оҳакли чўкма — жисмонан ҳам, иқтисодан ҳам зарар

“Қаттиқ сув” деб аталувчи сувда калций ва магний кўп бўлади. Бундай сувни қайнатганда чойнак деворида пайдо бўладиган оқ қатлам — оҳакли чўкманинг белгиси. Унинг бир қисми сувнинг ўзида қолади ва организмга кириб, буйракларда туз тўпланишига сабаб бўлади.

Натижада тош ҳосил бўлиши, сийдик йўлларида оғриқ ва бошқа нохуш ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. Агар чойнакда оҳак тез пайдо бўлаётган бўлса, бу сув қаттиқлигини билдиради. Мутахассислар бундай ҳолда филтрланган ёки юмшоқроқ сув ичишни тавсия этади.

Бундан ташқари, қаттиқ сув маиший техника учун ҳам душман. Оҳак чойнак ва дазмол каби қурилмаларда иссиқлик ўтишини қийинлаштиради, энергия сарфини оширади ва хизмат муддатини қисқартиради.


Сувни қанча вақт сақлаш мумкин?

Қайнатилган сувни 24 соатдан ортиқ сақлаш тавсия этилмайди. Шу муддатдан кейин у нафақат кислородини йўқотади, балки микроэлементлар парчаланиб, бактериялар яна кўпайиши мумкин.

Сифатли сув ичиш учун шифокорлар қуйидагиларни тавсия этади:

  • замонавий фильтр тизимларидан фойдаланиш;

  • шишадаги табиий сувни танлаш;

  • янги қайнатилиб совитилган сувни ичиш;

  • сувни ёпиқ идишда сақлаш.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?