date

Яқин ўн йилликда қайси касблар устувор бўлади?

Яқин ўн йилликда қайси касблар устувор бўлади?

Сунъий интеллектнинг, айниқса ChatGPT каби иловаларнинг ривожланиши меҳнат бозорида катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Айрим касблар автоматлашса-да, технологик тараққиёт ва ижтимоий жараёнлар янги иш ўринларини ҳам яратмоқда.

Масалан, электрон тижорат чакана савдода ишчи кучини қисқартирган бўлса, транспорт ва логистика соҳаларида талабни оширди. АҚШ Меҳнат статистикаси бюросига кўра, бу йўналиш 2034 йилгача 580 мингга яқин янги иш ўрни билан энг тез ўсувчи тармоқлардан бирига айланади.

Энг катта ўсиш соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида кутилмоқда. Демографик ўзгаришлар, аҳолининг қариши ва сурункали касалликлар кўпайиши туфайли бу йўналишда 1,7 миллиондан ортиқ янги иш ўрни яратилиши прогноз қилинган.

Шунингдек, уй шароитида парвариш ва шахсий хизмат кўрсатувчи ходимларга талаб ортиб, 740 минг янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Ҳамширалар, тиббий хизмат менежерлари ва амалиётчи ҳамширалар ҳам энг талабгир касблар қаторида бўлади.

Мутахассислар таъкидлашича, яқин ўн йилликда инсон омилини талаб қилувчи — яъни мулоқот, ижодкорлик ва ҳиссиётга асосланган касблар энг барқарор бўлади. Шу сабаб, ёшлар учун технология билан ишлаш, таҳлил қилиш ва стратегик фикрлаш каби универсал кўникмаларни ривожлантириш муҳим ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Яқин ўн йилликда қайси касблар устувор бўлади?