date

Олимлар шакарнинг жигарга зарарини тўсадиган моддани топишди

Олимлар шакарнинг жигарга зарарини тўсадиган моддани топишди

Калифорния университети олимлари инсон организмининг шакарнинг зарарли таъсирларига қарши табиий ҳимоя механизмини аниқлашди, деб хабар берди MedicalXpress.

Тадқиқот натижаларига кўра, инулин номли табиий тола организмда муҳим роль ўйнайди. У ичакдаги фойдали бактерияларга таъсир қилиб, фруктозанинг жигарга етиб боришидан олдин унинг сўрилишини чеклайди. Шу йўл билан у жигарни ортиқча юкланишдан муҳофаза қилади.

Инулин пиёз, саримсоқ, артишок ва баъзи сабзавотларда табиий равишда учрайди. Олимлар инулинни “жигарнинг табиий фильтри” деб атади — у шакарни парчалаш жараёнини бошқариб, организмда ёғ тўпланишини олдини олади.

Мутахассислар таъкидлашича, ичак микрофлораси шакарни жигарга етиб боргунга қадар метаболлаштириши мумкин, аммо бу фақат етарли тола мавжуд бўлганда амал қилади. Агар организмда тола етишмаса, фруктоза тўғридан-тўғри жигарга етиб, уни ортиқча юклайди ва ёғ тўпланишига сабаб бўлади.

Олимлар шунингдек, бу муаммо фақат семизликка мойил одамларга тегишли эмаслигини таъкидлади. Ҳатто ташқи кўриниши соғлом бўлган одамлар ҳам инсулин қаршилиги ва жигар стрессини бошдан кечиришлари мумкин.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, инулин ва бошқа толаларга бой парҳез турмуш тарзини ўзгартиришнинг энг оддий, бироқ самарали усули бўлиб, метаболик касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу тариқа, Калифорния университети олимлари инсон организмидаги ичак микроблари ва табиий толаларнинг биргаликдаги фаолияти шакарнинг зарарли таъсирларини йўқотишда ҳал қилувчи омил бўлиши мумкинлигини исботлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Олимлар шакарнинг жигарга зарарини тўсадиган моддани топишди