11:38 / 03.10.2020
3 639

Иммунитетни яхшилашда ёрдам берадиган 9 одат

Иммунитетни яхшилашда ёрдам берадиган 9 одат
Фото: Harper’s Bazaar
Юқумли касалликлар айни кунда инсонларнинг асосий душманига айланиб қолган. Маълумотларга кўра, сентябрь ойида шамоллаш, грипп ва тумовга чалинган инсонларнинг сони ёз ойига нисбатан бир неча марта ўсган. Бундай вазиятда биринчи ўринда иммунитетни мустаҳкамлашга киришиш керак. Афсуски, тез ёки бир марталик уриниш бунга ёрдам бермайди. Иммунитетни яхшилаш учун мунтазам равишда берилган тавсияларга амал қилиш зарур. Албатта, булар унчалик ҳам қийин эмас.

Меъёрий уйқу
Уйқунинг меъёрида бўлмаслиги иммунитет тизимини сезиларли даражада сусайтиради, умумий ҳолатга, соч, терига салбий таъсир ўтказади. Ҳаттоки вазн ортишига ҳам олиб келади. Тадқиқот натижаларига кўра, мунтазам равишда 7 соатдан кам ухлайдиган инсонлар бошқа инсонларга нисбатан 4 маротаба кўпроқ шамоллайди. Тун – дам олиш ва ресурсларни қайта тиклаш вақти. Агар дам олиш учун етарли вақт бўлмаса, тана заифлашади ва ташқи таъсирлардан ўзини ҳимоя қила олмайди.

Нима қилиш керак?
  • Иш кунлари ҳамда дам олиш кунлари бир вақтнинг ўзида ухлашга ва уйғонишга ҳаракат қилиш керак. Бу ухлайдиган вақтни бошқаришда ва тана соатини меъёрлаштиришда ёрдам беради.
  • Рационга магнийга бой овқатларни киритиш керак. Бу уйқу гармонини ишлаб чиқаришига ёрдам беради, уйқу пайтида эса безовталикнинг олдини олади. Яхши дам олиш учун тонгда кўпроқ ёнғоқ, исмалоқ ва дуккакли экинларни истеъмол қилиш керак.
  • Ухлашдан аввал хона ҳавосини тозалаш керак. Ҳатто қиш кунларида ҳам хона 20 дақиқа давомида шамоллатилиши керак. Чунки бу инсонни тиниқиб ухлаши учун зарур бўлган кислороднинг бир қисмини таъминлайди.

Стресс назорати
Стресс гормони кортизол – кучли иммунитет тизимининг асосий душманларидан биридир. Тана стрессли вазиятларни бартараф этиш учун жуда кўп энергия сарфлайди, шунинг учун сезиларли даражада заифлашади ва вирусларга қарши курашишга куч топа олмайди. Албатта, асабийлашишни умуман йўқотиб бўлмайди, аммо вазиятни яхшилаш имкони бор.

Нима қилиш керак?
  • Айни макон ва бугунги кун билан яшашга одатланиш керак. Ўтмишдаги муваффақиятсизликлар ва келажакда амалга ошмаган ишлар учун хавотирланиш натижасида кўп энергия сарфланади. Бу одат нафақат психологик, балки жисмоний соғлиқ учун ҳам зарарли. Айнан ҳозирги кунга эътибор қаратиш қобилияти стрессни сезиларли даражада пасайтиради. Бу бутун организмнинг ишлашига фойдали таъсир кўрсатади.
  • Ўсимликдан тайёрланадиган махсус чой ичиш стресс даражасини пасайтиришда, иммунитетни мустаҳкамлашда яхши таъсир кўрсатади.
  • Миннатдорлик амалиёти бир қарашда бемаъниликка ўхшаши мумкин, аммо унинг стрессни минималлаштиришдаги самарадорлиги кўплаб илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган. Инсон ҳар куни ўзи миннатдор бўладиган нарсаларни излаб топиши ва баланд овозда айтиши ёки ёзиши ҳам мумкин.

Ҳаракат бу – ҳаёт.
Кучли иммунитет ва фаол турмуш тарзи ўртасидаги боғликни тасдиқлаган тадқиқотлар сонини ҳисоблаш қийин, аммо натижаси ҳамма учун бир хил. Мунтазам жисмоний машқлар Т ҳужайраларини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу эса вируслардан асосий ҳимоячи ҳисобланади. Бундан ташқари жуда кўп миқдордаги жисмоний машқлар стресс гармони − кортизол ишлаб чиқаришни камайтиришга ёрдам беради, бу юқорида айтилганидек, вирусли касалликлар хавфини оширади.
  • Агар спорт залида махсус машғулотлар амалга оширилса, ортиқчасини жисмга юкламаслик керак. Сабаби машқлар тана учун қийин бўлса, у нафақат самарасиз, балки танага жиддий зарар етказиши ҳам мумкин.
  • Мунтазам равишда уйда ўтирадиганлар тоза ҳавода кўпроқ юриши тавсия этилади. Юриш учун кунига камида 30-40 дақиқа вақт ажратиш зарур. Пиёда юриш мушаклар ҳолатини яхшилашга ёрдам беради, хавфсиз юрак фаоллигини таъминлайди ва тинчлантиришда ҳам қўл келади.
  • Агар иш жараёни куни билан компьютер ёнида ўтиришни талаб этса, ҳар соатда 5 дақиқа ичида хонани икки маротаба айланиш керак. Бу қоннинг яхши айланишига ҳамда тана тетиклашишига ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иммунитетни яхшилашда ёрдам берадиган 9 одат