Фото: Marie Claire
Соғлом сочларгина чиройли кўринишга эга бўлади. Бу уларнинг қалин, ёрқин ва узунлигига кўра намоён бўлади. Албатта, косметологлар тавсия этадиган қимматбаҳо шампунь ва ниқоблар ҳам фойдали бўлиши мумкин, лекин бу бириничи навбатда ташқи таъсир ҳисобланади. Шунингдек, сочлар учун муолажада аввало, рационга фойдали маҳсулотлар киритиш ва уларнинг истеъмоли туфайли яхши натижага ҳам эришиш мумкин.
Лосось балиғи
Лосось балиғи – D витамини, омега-3 ёғ кислоталарининг омборидир. Буларнинг барчаси сочга ёрқинлик бағишлайди. Соч фолликулаларини ҳужайра даражасида мустаҳкамлайдиган микроэлементлар бўлиб, уларнинг тез ўсишига ёрдам беради. Бундан ташқари, маҳсулот таркибида В12 витамини ва темир моддаси мавжуд бўлиб, улар бош терисини яхшилайди.
Сариқ булғори қалампири
Сочларни товланмаслигининг яна бир сабаби – стресс. Срессга қарши курашиш ва иммунитетни мустаҳкамлашда сариқ булғори қалампири апельсинларга қараганда беш баравар кўпроқ самара беради. Салатларга оз миқдорда қўшилган сариқ булғори қалампири соч фолликулаларини тиклайди ва соч толасининг гуллашини олдини олади.
Денгиз моллюскаси
Цинк моддаси оқсил алмашинувининг муҳим таркибий қисми сифатида сочлар учун жуда зарур. Бундан ташқари, цинк туфайли улар янада қалинлашади. Танадаги ушбу элементларнинг захирасини тўлдириш учун денгиз моллюскасини истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг бир донаси танада бир кунлик синк миқдори билан таъминлайди.
Тухум
Тухум, оқсил, биотин ва B12 манбаси ҳисобланади. Шунингдек, тухум сариғи ҳам соч учун алоҳида аҳамиятга эга. Лекин жуда кўп истеъмол қилиш бошқа нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун унинг истеъмолини ҳафтасига 3 донадан оширмаслик тавсия этилади.
Бодом
Бодом ҳужайра мембраналари учун фойдали бўлган ёғ кислоталарининг манбасидир. Улар ҳужайра ичидаги намликни сақлашга ёрдам беради, сочларнинг сувсизланишга йўл қўймайди. Шунингдек, эрта қаришнинг ҳам олдини олади. Бодомнинг ўзини кўп миқдорда истеъмол қилишдан сақланиш зарур. Уни салатлар ёки ширинликлар таркибида тановул қилиш ҳам яхши самара беради.
Писта
Пистанинг алоҳида аҳамияти E витамини бўлиб, у нафақат юракнинг меъёрида ишлаши ва қон томирларининг соғлиғини қўллаб-қувватлайди, балки ҳужайралараро модда алмашинув жараёнини фаоллаштиради. Бундан ташқари, уруғлар селенга бой бўлиб, у зарарли ультрабинафша нурланишидан ва атроф-муҳитнинг бошқа салбий омилларида табиий ҳимоя қилади.
Картошка
Картошка таркибида қимматбаҳо бета-каротинлар, табиий ёшлик элексири ва А витаминининг хавфсиз манбаси мавжуд. Унинг етишмовчилиги бош териси пўстлоғи ва соч толаси сийраклашишига олиб келади. Сочларнинг соғлиғи учун ҳужайра даражасида масъул болган бета-каротинлар сабзи ва ўрикларда ҳам учрайди. Аммо картошкада бошқа фойдали элементлар ҳам мавжуд.
Авокадо
Диэтологларнинг энг севимли маҳсулотларидан бири – турли хил витамин ва минералларга бой авокадодир. Унинг таркибида А, C, E, D, P ва K витаминлари мавжуд. Ҳафтасига 1-2 марта авокадо истеъмол қилиш сочларнинг ўсиши ва янгиланишини рағбатлантиради. Қуруқлик ва мўртликдан ҳимоялайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?