Фото: Freepik
Гўштли таом ёки юмшоқ мева еганингиздан кейин тиш орасида қолдиқлар қолиб кетадиган бўлса, тиш ковлагичдан фойдаланишга шошилманг. Ушбу кичик восита сиз ўйлаганингиздан ҳам кўпроқ зарар етказиши мумкин.
Тиш ковлагич нимага керак?
Аслида тиш ковлагичдан фойдаланишга ҳожат йўқ. Чунки овқат қолдиқларини тишни ювиш орқали тозалаб ташлаш керак, аммо тиш ораси ёки ичига кириб қоладиган бўлса ва ювганда ҳам чиқмаса, унда стоматологга мурожаат қилиш керак. Чунки бу ёш ўтишига алоқадор тишдаги ўзгариш, орасининг очилиб қолиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қолаверса, бунинг сабаби сифатсиз ёки эскирган пломба бўлиши, у емирилиб ичига овқат қолдиғи кириб қолган бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Агар кириб қолган қолдиқ оғриқни сезишингизга сабаб бўлса, ноқулайлик келтириб чиқарса, яхшиси мутахассисга учраган яхши.
Тишдаги периодонтал «чўнтак» ва кариес
Тиш ичи ёки орасига кириб қолган қолдиқни тиш ковлагичда тозалайман, деб милкка зарар етказишингиз ва муаммонинг яна ҳам жиддийлашишига олиб келишингиз мумкин. Чунки таом қолдиғи яна ҳам ичкарироқ кириши ёки қадалиб қолиб, яллиғланиши ва милк оғриши мумкин.
Милк яллиғланиши эса периодонтал «чўнтак» учун йўлланма ҳисобланади, бунинг оқибати эса тишсиз қолиш билан тугаши мумкин. Бунда нафақат яллиғланиш ўчоғи бўлган тиш, балки унинг ёнидаги тишлар ҳам зарарланиши мумкин. Шунингдек, қолиб кетган овқат қолдиқлари бактериялар учун озуқа манбаси бўлади ва периодонтал «чўнтак»дан ташқари кариес пайдо бўлиш хавфи ҳам юқори бўлади.
Стоматит ва милк қонаши
Милк қонаши учун икки тарафи ҳам қиррали тиш ковлагични тўсатдан тегиб кетиши кифоя. Бу ҳолатнинг ишхона, ресторанда юз беришидан ёқимсизроқ нарса бўлмайди. Бундан ҳам ёмони биргина тилиб юбориш, милкда оғриқли ва ёқимсиз яра — афтоз стоматит пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Тиш ичига тиш ковлагичнинг маълум қисми тиқилиб қолиши мумкин
Тахта ва пластиклардан тайёрланган тиш ковлагичлардан фойдаланиш давомида синиб кетиши ва унинг бир қисми периодантал «чўнтак» ичида қолиб кетиши мумкин. Пластикдан тайёрланганлари тахтадан тайёрланганидан хавфлироқ бўлади. Чунки тахтали тиш ковлагич оғиз чайилганда суюқлик билан бирга чиқиб кетиши сабаб ҳам милкни унчалик ёмон шикастламаслиги мумкин. Пластикда эса ҳаммаси бошқачароқ, у синиб қолиб кетадиган бўлса, фақатгина стоматолог ёрдам бера олиши мумкин.
Фойдаланмасликнинг иложи бўлмаса, нима қилиш керак?
Кўп марталик чўткали тиш ковлагичдан фойдаланинг. Бундай тиш ковлагич овқат қолдиғини яхши тозалайди ва чўткаси юмшоқ бўлгани учун милк шикастланмайди, қолаверса, синиб тиш орасида қолмаслик билан бирга тиш юзасини тозалаш учун ҳам фойдаланса бўлади. Ғилоф ичида сотиладиган бундай тиш ковлагичлар илиқ сувда тез ювилади. Уларни диаметрига қараб исталганини танлаб олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?