2023-йилда Исландиянинг Гриндавик шаҳри яқинида вулқон отилиши содир бўлиб, 3 700 киши эвакуация қилинган. Бир кечада бўшаб қолган шаҳар бугун “руҳларга тегишли шаҳар” деб аталади ва сайёҳлар учун очилган.
Вулқон отилиши пайтида уйлар ва йўллар зарар кўрган, ер ёрилиб кетган. Айрим аҳоли хавфга қарамай қайтган, бироқ кўпчилик ҳануз бошқа жойда яшайди.
Шаҳарда ўша воқеаларни акс эттирувчи фотосурат кўргазмаси ташкил этилган. Унда қутқарувчилар, вайроналар ва ўз уйини йўқотган одамлар тасвирланган.
Гриндавикда энди фақат оз сонли одамлар яшайди. Мутахассислар бу ҳудудда яна вулқон отилишлари содир бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар