Илмий тадқиқот: эркаклар аёлларга нисбатан тезроқ қарийди

1 дақиқа ўқиш159
Илмий тадқиқот: эркаклар аёлларга нисбатан тезроқ қарийди

Эркаклар аёлларга нисбатан тезроқ қариши илмий жиҳатдан тасдиқланди, деб хабар берди pnas.org.

Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, эркаклар ёш ўтиши билан мия ҳажмини тезроқ йўқотади. Миядаги кўплаб соҳаларда ҳужайралар фаолияти пасайиши уларда қариш жараёнини тезлаштиради.

Тадқиқот доирасида мутахассислар 4726 нафар инсоннинг 12,5 мингдан ортиқ магнит-резонанс томография (МРТ) суратларини таҳлил қилди. Ҳар бир иштирокчида ўртача уч йиллик оралиқ билан камида иккита тасвир ўлчанди.

Натижалар шундан далолат бердики, эркакларда мия ҳажми аёлларга нисбатан кўпроқ қисқарган. Хусусан, ҳиссиёт ва ҳаракатлар учун масъул бўлган постмарказий пўстлоқ қисмида эркакларда йилига 2 фоиз атрофида камайиш кузатилган. Аёлларда бу кўрсаткич 1,2 фоизни ташкил этган.

Илмий тадқиқот: эркаклар аёлларга нисбатан тезроқ қарийди

Олимларнинг фикрича, бу ҳолат эркакларда қариш жараёнининг тезроқ кечишига ва умр давомийлигининг қисқаришига сабаб бўлади. Бироқ шунга қарамай, аёлларда Алцгеймер касаллиги ҳали ҳам икки баравар кўп учрайди.

Янги илмий иш эса бу ҳолат кексаликнинг ўзи билан эмас, балки бошқа биологик ва генетик омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Тадқиқот муаллифлари хулоса қилдики, мия ҳажми қариш жараёнидаги энг аниқ кўрсаткичлардан бири бўлиб, инсон ҳаёти тарзи, стресс даражаси ва уйқу сифатининг ҳам катта аҳамияти бор.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?