13:46 / 03.04.2021
2 400

Аёлларда 50 ёшдан кейин кузатилиш эҳтимоли юқори бўлган 8 касаллик

Аёлларда 50 ёшдан кейин кузатилиш эҳтимоли юқори бўлган 8 касаллик
Фото: Freepik
Аксарият ҳолларда 50 ёшдан кейин аёлларда менопауза кузатилади. Унинг ортидан саломатлик билан боғлиқ кўплаб муаммолар ҳам келиб чиқади.

Остеопороз
Менопаузадан кейинги йилларда суяк ва бўғинлар мўртлашиб боради. Менопауза вақтида кескин камаядиган эстроген гормони суяклар мустаҳкамлигида муҳим рол ўйнагани туфайли ҳам ушбу даврдан кейинги 5 йилда аёллар суягининг оғирлиги камаяди. Айнан шу сабаб ҳам саломатликка бефарқ бўлмасдан, мунтазам равишда кальций қабул қилиш, машқлар бажариб туриш ва спиртли ичимликларни истеъмолидан тийилиш керак.

Милклар касаллиги
Эстрогеннинг камайиши милк ва тишлар аҳволига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Айнан шу сабаб ҳам менопаузадан кейин аксарият аёллар милкдаги оғриқ ва таъм билишда муаммо пайдо бўлишидан шикоят қилади. Шунинг учун оғиз бўшлиғи гигиенасига эътибор бериш ва вақти билан билан шифокорга ташриф буюриш тавсия қилинади.

Апноэ
90 фоиз ҳолларда апноэ аёлларда аниқланмагани сабаб кўпчилик уни эркакларга хос деб ўйлайди. Аммо менопаузадан кейин аксарият аёллар ушбу муаммога дуч келиши мумкин. Хуррак отиш, кундузи уйқу босиши сингари симптомлар бўлмагани учун кўпчилик эътибор бермайди.

Қандли диабет
Менопауза 46 ёшдан 55 ёшгача кузатиладиган аёлларда қандли диабетга чалиниш хавфи юқори бўлади. Гап шундаки, эстроген етишмаслиги инсулинга таъсир қилмай қолмайди.

Юрак касалликлари
Тухумдонларда ишлаб чиқариладиган эстроген юрак саломатлигида муҳим рол ўйнайди. Яхши холестерин миқдорини кўпайтириб, ёмонини камайтиради, қон томирларни кенгайтириб, қон босимининг меъёрда бўлишини назорат қилади. Менопаузадан кейин юрак касалликларининг келиб чиқиш хавфи юқори бўлади. 46 ёшдан 65 ёшгача бўлган ҳар саккизинчи аёл юрак-қон томир касалликларидан азият чекади. Айнан шу сабаб ҳам инфарктнинг дастлабки симптомларини билиш, қолаверса, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш муҳим саналади.

Сут бези саратони
Ёш ўтган сайин сут бези саратонига чалиниш хавфи юқори бўлади. 30 яшар аёлда яқин ўн йилда касалликка чалиниш хавфи 1:227 бўлса, 60 ёшда 1:28, деярли 10 марта кўп бўлади. Вазн ортиши эса хавфни янада кўпайтиради.

Сийдик йўли касалликлари
Эстроген миқдорининг камайиши сийдик деворларининг ўтказувчанлиги ёмонлашишига, пешоб тутишга таъсир қилмай қолмайди.

Жигар касалликлари
Менопаузадан кейин жигар тўқималарининг спиртли ичимлик, инфекция ва ортиқча ёғдан кейин тикланиши қийин кечиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам 55 ёшдан кейин рационга эътиборли бўлиш ва зарарли маҳсулотлардан тийилиш муҳим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёлларда 50 ёшдан кейин кузатилиш эҳтимоли юқори бўлган 8 касаллик