Голливуд юлдузи Дрю Берримор ўзининг кутилмаган одатлари билан яна бир бор мухлисларини ҳайратга солди. Унинг айтишича, актриса сумкасидан ҳеч қачон макарон ва пишлоқ — яъни машҳур «мак ва чийз» снэки олиб ташланмайди.
Drew Crew кўрсатувида юлдуз сумкасининг ичидаги зарур буюмларни намойиш қиларкан, лаб бальзами, ўлчов лентаси ва бошқа майда, лекин фойдали воситалар билан бирга идишда макарон ва пишлоқ ҳам чиқарди. Бу эса томошабинларнинг эътиборини тортиб, кулишга сабаб бўлди.
— «Ростдан ҳам сумкада макарон ва пишлоқ борми?» — дея ҳайратланишди бошловчилар. Берримор эса табассум билан: «Мен доим бир оз мак ва чийз олиб юраман. Бу мен учун кичик, лекин жуда мазали закуска», — деб жавоб берди ва ҳатто бир бўлакдан татиб ҳам кўрди.
Қизиғи шундаки, 2024 йилда TikTok’да Берримор уйи акс этган видео ҳам тарқалган эди. Фойдаланувчилар унга қараб, 125 миллион долларлик бойликка эга актрисанинг уйи жуда оддий ва “нормал” кўринади, деб изоҳ қолдиришган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!