Шотландияда шаҳар ичида майдони кичик бўлган ўрмонлар барпо этилмоқда. Бу усул япон олими Акира Миявоки томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бир нечта юзта маҳаллий дарахт кўчатлари кичик ҳудудга зич қилиб экилади.
Мутаҳассисларнинг айтишича, бундай ўрмонлар ҳавони тозалаш, сувни шимиб олиш ва шаҳар иқлимни юмшатишда катта фойда келтиради. Уларнинг аҳолига яқин жойлаштирилиши одамларни табиат билан боғлайди.
Сўнгги йилларда Буюк Британияда юзлаб шундай ўрмонлар пайдо бўлди. Шотландияда улар мактаблар ва шифохоналар яқинида экилмоқда, болалар ва беморлар эса дарахт экиш жараёнида иштирок этмоқда.
БМТ маълумотига кўра, кичик ўрмонлар биологик хилма-хилликни оширади ва экология учун фойдали ҳисобланади. Мутаҳассислар бу ташаббусни шаҳарларни яшил ҳудудларга бойитиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим қадам деб билмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!