Норвегияда Kvikk Lunsj номли шоколад 1937-йилдан буён ишлаб чиқарилади. У “саёҳат шоколади” сифатида танилган ва ҳар йили миллионлаб дона сотилади.
Дастлаб қора шоколад билан тайёрланган маҳсулот муваффақият қозонмаган. Кейинчалик сутли шоколад қўлланиб, у оммалашди ва машҳур ширинликка айланди.
Kvikk Lunsj инглизларнинг KitKat шоколадига ўхшашлиги боис баҳсларга сабаб бўлган. Ҳозирда бренд америкалик Mondelēz компаниясига тегишли.
Шунга қарамай, Kvikk Lunsj Норвегияда миллий рамз сифатида қабул қилинади ва халқ орасида энг машҳур шоколад бўлиб қолмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар