date

Лимонми, лайм'ми? Фарқларни билиб олинг!

Лимонми, лайм'ми? Фарқларни билиб олинг!

Кўпчилик лимон билан лайм'ни бир хил мева деб ўйлайди. Аслида улар қариндош бўлса-да, таъми, кўриниши ва фойдасида сезиларли фарқлар бор.

Лимон — бизнинг дастурхонларда энг кўп учрайдиган сариқ рангли мева. Таъми нордонроқ, шарбати кўп, кўпроқ чойга қўшилади. Таркибида С витамини юқори, иммунитетни мустаҳкамлайди ва совуқда ёрдам беради.

Лайм эса кўпроқ яшил рангда, ҳажми кичикроқ ва таъми бироз аччиқроқ ҳамда кескинроқ. Тропик ҳудудларда машҳур бўлиб, кўпинча коктейллар, салатлар ва денгиз маҳсулотларига қўшилади. Лайм таркибида ҳам С витамини кўп, лекин лимонга қараганда эфир мойлари кучлироқ, шу сабабли ҳушбўйроқ ҳисобланади.

Лимон ҳам, лайм ҳам соғлиқ учун фойдали. Фарқи шундаки, лимон бизга таниш ва “оддий” бўлса, лайм таомларга ўзгача лаззат қўшувчи экзотик мева ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Лимонми, лайм'ми? Фарқларни билиб олинг!