Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида саккиз финал жуфтликлари маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш18.6K
Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида саккиз финал жуфтликлари маълум бўлди

2025 йил Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ўтаётган катталар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди. Саккизта финал баҳслари аниқланди ва улар орасида ўзбекистонлик йигит-қизлар ҳам муҳим тўқнашувларга тайёрланмоқда.

Эътиборлиси, финалга чиқиш учун икки нафар қозоғистонлик спортчи — Аибек Оралбай (90+ кг) ва Аида Абикеева (65 кг) ҳам юртимиз вакилларига қарши рингга чиқади. Бу ўйинлар Марказий Осиё дербиси сифатида катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.

Эркаклар орасидаги асосий тўқнашувлар қуйидагича шаклланди:

  • 60 кг. Абдумалик Халоков (Ўзбекистон) – Луис Габриел де Оливейра (Бразилия)

  • 75 кг. Рами Киван (Болгария) – Фазлиддин Эркинбоев (Ўзбекистон)

  • 90 кг. Исаиаҳ Сантос Рибеиро Филҳо (Бразилия) – Тўрабек Ҳабибуллаев (Ўзбекистон)

  • 90+ кг. Айбек Оралбай (Қозоғистон) – Жаҳонгир Зокиров (Ўзбекистон)

Аёллар баҳсларида эса курашлар янада қизғин кечиши кутиляпти:

  • 57 кг. Юлия Шеремета (Полша) – Ясемин (Ҳиндистон)

  • 60 кг. Ребека Де Лима Сантос (Бразилия) – Анета Рйгиелска (Полша)

  • 65 кг. Аида Абикеева (Қозоғистон) – Навбаҳор Ҳамидова (Ўзбекистон)

  • 80+ кг. Нупур (Ҳиндистон) – Агата Качмарска (Полша)

Шу тариқа, финалга йўлланма учун олиб бориладиган тўқнашувларда ўзбекистонлик боксчиларнинг олдида жиддий синовлар турибди. Бу баҳслар нафақат медал тақдирини, балки келажакдаги катта турнирлар учун кураш йўналишини ҳам белгилаб бериши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?