11:00 / 26.05.2021
2 898

Қон босими билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган 10 та ҳиссиёт


Фото: Getty Images
Ташвиш ва ҳавотирлар сабаб қон босими тез-тез ўзгариб туради. Гипертония ва гипотония — бу психосоматик касаллик бўлиб, уларнинг ҳар бири учун нафақат ташвиш ва ҳавотир, балки турли хил ҳис-туйғулар жавоб беради. Албатта, ушбу касалликларни даволашда шифокор юрак фаолиятини текшириши керак, аммо руҳий мувозанатни ҳам ҳисобга олиш лозим. Акс ҳолда аломатлар яна такрорланади ёки касаллик сурункали ҳолатга айланади.

Юқори қон босими (гипертония) сабаблари
Биринчи навбатда, узоқ муддатли стресс юракка ёмон таъсир қилади: юрак уриши тезлашади, том маънода юрак кўкрак қафасидан чиқиб кетадигандек уради. Аммо камдан кам учрайдиган стрессли вазиятларда бу унчалик зарар етказмайди.

Гипертонияга кўпинча нима сабаб бўлади?
  • Ҳавотир, қўрқув. Юқорида айтилганидек, тўсатдан пайдо бўлган стресс дарҳол юрак уришини кучайтиради ва қон босимини оширади.
  • Ёқимсиз вазият. Биз кўринмайдиган душманга қарши курашамиз, танани ҳаракатга келтиришга мажбур қиламиз ва шу билан унга зарар етказамиз.
  • Пессимизим. Бошқалар ва ўзига нисбатан ноумидлик.
  • Ғазаб, кучли салбий ҳиссиётлар.
  • Мукаммаллик. Доимий равишда мукаммаликка интилиш жараёнида тана бўшашолмайди ва унинг асосий двигатели бўлган юрак уриши ҳам тезлашиб боради.
  • Худбинлик, ҳамма нарсани (одамларни, вазиятларни) доимий равишда назорат қилиш истаги ва бошқарув йўқолган тақдирда норозилик ёки ташвиш. Баъзилар учун бу усул баъзан манипуляция сифатида фойдаланилади.
Гипертонияни даволаш пайтида нафақат дори-дармонларни қабул қилишдан ташқари, ташвиш, қўрқув, ваҳимага қарши курашишни ҳам ўрганиш, шунингдек, ижобийлик ва енгилликни ҳис қилиш муҳимдир.

Қон босимининг пастлиги (гипотония) сабаблари
Агар юқори қон босими кўпинча ўта фаол ва агрессив одамларда учраса, паст қон босимида эса бунинг акси бўлади. Омиллар:
  • Ёпиқлик, ўз-ўзига босим, қатъият етишмаслиги. Танадаги энергия ташқарига чиқиши керак, агар чиқарилмаса (турли сабабларга кўра) у танани чарчатиб, организмда айланиб юради.
  • Ноумидлик. Организм таслим бўлиб, келажакка ишонч йўқолса, тана ҳам аксига ишлай бошлайди.
  • Ёлғизлик, ташландиқлик ва ночорлик ҳисси, меҳр етишмаслиги (баъзан бу болаликданоқ бошланиши мумкин).
  • Ўз ҳаёти учун жавобгарликни зиммасига олишдан бош тортиш. Бундай одамлар ҳамма нарсада вазиятларни ва бошқа одамларни айблайди, шунингдек, улар жуда хурофотга берилган бўлади.
Бундай ҳолларда даволаш комплекс тарзда олиб борилиши лозим. Бунда инсон ўз потенциалини рўёбга чиқариши ва уни қандай амалга оширишни билиши муҳимдир. Бундан ташқари, қандай қилиб мақсадлар қўйишни ва уларни босқичма-босқич амалга оширишни ўрганишингиз лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қон босими билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган 10 та ҳиссиёт