date

Интер Хакан Чалҳаноғлу билан музокаралар ўтказади


Миланнинг "Интер" клуби ўз юлдузи, ярим ҳимоячи Хакан Чалҳаноғлу билан янги шартнома бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. "Нерадзурри" вакиллари 31 ёшли футболчининг агенти билан Рождество байрамида олдин учрашув ўтказишни мўлжаллаган.

FcInterNews хабарича, клуб туркиялик ярим ҳимоячига 2028 йилгача шартномани узайтиришни таклиф қилади, аммо футболчининг маоши бироз қисқартирилиши мумкин. Ҳозирги кунда Хакан Чалҳаноғлунинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Жорий мавсумда у Кристиан Киву бошқарувидаги жамоа сафида барча турнирларда 13 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Чалҳаноғлу 2021 йилдан бери "Интер" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер Хакан Чалҳаноғлу билан музокаралар ўтказади