
Италия терма жамоаси яна Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун плей-офф ўйинларидан ўтиши керак бўлади. Бу жараён "Скуадра Адзурра" учун сўнгги икки сафар муваффақиятсиз якунланган эди.
Шунга қарамай, жамоанинг собиқ бош мураббийи Жанпьеро Вентура бу сафарги қуръани нисбатан енгил деб баҳолади.
"Қуръа етарлича енгил бўлиб кўринди. Аммо жамоа олдига аниқ мақсад қўйиши зарур. Фақат иштирок этишнинг ўзи етарли эмас, Италия ғалаба учун курашиши керак. Биз бирлашиб, терма жамоага ёрдам беришимиз лозим", – деди Вентура дея унинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси тўрт марта Жаҳон чемпиони бўлган. Сўнгги ғалаба 2006 йилда қўлга киритилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.