23:58 / 25.06.2021
3 068

Тери ва соч ҳолатининг ёмонлашишига олиб келадиган маҳсулотлар


Фото: «Lisa»
Қайси истеъмол маҳсулотлари тери ва соч билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Шакар
Кимёвий жиҳатдан шакарда углеродли кислота концентрацияси юқори экани сабаб уни истеъмолидан кейин оғиз нордон бўлиб қолади. Бу кислота тиш эмалига зарар етказади. Қолаверса, шакарнинг кислотали хусусияти майда капиллярларда ҳам акс этади. Шу сабаб ҳам қандли диабет бор одамда қон айланиши ёмонлашади. Тери ва соч аҳволи эса капиллярларга боғлиқ бўлади.

Олий навли ун
Тозаланган ун маълум ҳароратда ишлов берилганидан кейин тоза крахмалга айланади. Крахмал мураккаб кимёвий элемент ҳисобланади, углевод ва оқсил билан бирикибб ёғ ҳужайралари ва капиллярларда тўпланади. Тери ва сочда эса бу ўз аксини топмай қолмайди.

Хамиртуруш
Бундай бир ҳужайрали замбуруғлар айрим маълумотларга қараганда, ичаклар деворларини кемириши, лимфа тизими бўйлаб тарқаши бу эса ташқи кўринишга ҳам таъсир қилмай қолмаслиги мумкин.

Спиртли ичимлик
Спиртли ичимлик нафақат бутун организм, хусусан, ошқозон ости бези, қалқонсимон без ва жигар учун ҳам зарарли. Гормон ва ферментлар ажратадиган айнан шу аъзолар эса гўзаллик ва ёшликни сақлашга ҳисса қўшади.

Қовурилган ўсимлик ёғи
Термик ишлов жараёнида организм учун хавфли моддалар ажралгани сабаб ҳам кансероген ҳисобланган ушбу маҳсулот зарарли ҳисобланади. Бундай ёғ ҳужайраларга зарар етказиб, табиий регенерация жараёнига халақит қилади. Айнан шу сабаб ҳам ўсимлик ёғини янги ҳолида ишлатиш тавсия қилинади.

Консерва маҳсулотлари
Организм оқсили бузилган бундай маҳсулотларни Ҳар доим ҳам тўғри қабул қилмайди. «Шлак» деб идентификацияланган бўлса, организм ҳар қанақасига — тери, ичак ва буйраклар орқали қутулмоқчи бўлади.

Сифатсиз сув
Бутун организм, айниқса, соч ва тери сувга ҳамиша эҳтиёж сезади. Сочлар қуёш нурлари ва совуқда қурийди, юз терисига эса ажин тушиши мумкин бўлади. Шу сабаб ҳам сувнинг сифатлиси, яъни организмни ягона намлантирувчи гиалурон кислотасини ювиб ташламайдиганидан ичиш керак.

Қаҳва
Қайнатилган ёки дамланган қаҳвада жигарга салбий таъсир қиладиган фенол бисёр бўлиши мумкин. Баъзида қаҳва ҳам соч ва терини гўзал кўринишига ҳисса қўшадиган магнийни организмдан чиқариб юбориши мумкин. Қанча кўп қаҳва ичилса, ташқи кўринишда шунча салбий ўзгариш кўзга ташлана бошлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тери ва соч ҳолатининг ёмонлашишига олиб келадиган маҳсулотлар