13:26 / 02.07.2021
3 283

Кеч бўлмасин десангиз: Кўриш қобилиятини сақлаш учун 6 тавсия


Фото: «Домашний Очаг»
Кўриш билан боғлиқ турли муаммолар юзага келмаслиги учун нималарга амал қилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Кўзойнак тақмасдан кўчага чиқманг
Қуёшнинг ультрабинафша нурлари нафақат ёз, балки қиш кунлари ҳам зарарли ҳисобланади. Ультрабинафша нурлари меланома ёки катаракта пайдо бўлиши хавфини орттиради.

Кўзларингизни ишқаламанг
Кўзларга тоза бўлмаган қўллар билан тегиниш, кератонуснинг пайдо бўлиш хавфини орттириб, кўриш қобилияти ёмонлашишига олиб келади.

Кўз томчиларидан камроқ фойдаланинг
Кўз қизаришида фойдаланиладиган кўз томчиларига ўрганиб қолиш мумкин. Қизаришлар ва бўртиб қолган капиллярлар кўзга ташланса, шифокорга боришни унутманг.

Линзани ечмасдан душ қабул қилманг
Душ қабул қилиш жараёнида микроорганизм — акантамеба линзадан кўзга кириб кератит ёки кўриш қобилиятини йўқотишга ҳам олиб келиши мумкин. Душ ва бассейндан чиққандан кейин линзани ечмаган бўлсангиз яхшилаб дезинфекция қилишни унутманг. Идишига эса оддий сув сола кўрманг.

Линза тақиб ухламанг
Кўздан узоқ вақт давомида линза ечилмаганда микроб тушиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, кўзга етарлича кислород етиб бормайди.

Линзани муддатидан ортиқ вақт давомида тақманг
Бир ойга мўлжалланган линзани бир ой, бир марталикни бир марта тақиш кераклигини унутманг. Йўқса, линза бактерияларнинг конига айланади қолади ва оқибати кўриш қобилиятини бутунлай йўқотиш билан ҳам тугаши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кеч бўлмасин десангиз: Кўриш қобилиятини сақлаш учун 6 тавсия