Фото: Freepik
Диарея ва ичбуруғ бир маънони англатади, шунчаки ичбуруғ соддароқ, диарея эса илмий ном. Диареядан азият чекадиган одамлар аксарият ҳолларда сувсизланиш ва озуқа моддаларининг ичакларда етарлича сўрилмасидан азият чекади. Ич кетиши қанча чўзилса, ҳаёт учун хавфли бўлган сувсизланиш хавфи шунча юқори бўлади.
Одатда диарея бироз даволангандан кейин ёки ўз-ўзи ҳам ўтиб кетиши мумкин. Бу, айниқса, овқатдан енгил заҳарланишда юз беради. Тана токсиндан шу йўл билан қутулишга ҳаракат қилади. Аммо икки кундан кейин ҳам тўхтамаса ва тез-тез такрорланса, тиббий ёрдам талаб қиладиган мураккаб муаммога хос симптом бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда нима қилиш кераклиги ҳақида тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Кўпроқ суюқлик ичинг
Бу диареяда энг муҳим тавсия ҳисобланади.
Нима ичган яхши?
Энг яхшиси — сув ичиш. Оғир ва оғирдан сал енгил кечадиган диареяда, натрий-калий балансини тиклаш учун электролитли ичимликлар ичган яхши. Аммо аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин бўлган ширин ичимликлардан тийилган маъқул.
Нима қилмаслик керак?
Аҳволни бир яхшилаши, бир ёмонлаши мумкинлиги сабаб сутдан тийилган яхши. Пешоб ҳайдайдиган таъсири кўрсатувчи спиртли ва кофеинли ичимликларни ҳам истеъмол қилмаслик керак. Организмда қанча кўп сув сақланса, шунча яхши. Ҳаддан ортиқ иссиқ ва совуқ ичимликлар ўрнига хона ҳароратидагисини ичинг.
Пробиотиклар
Йогурт, кефир ва бошқа пробиотикли маҳсулотлар симптомларни енгиллаштириши мумкин. Улар, айниқса, антибиотик ва ротавирусли инфекциялар билан даволангандан кейин келиб чиққан диареяда яхши самара беради. 2015 йил Клиник гастроэнтерология журналида эълон қилинган мақолада Lactobacillus rhamnosus GG (LGG) ва Saccharomyces boulardii пробиотиклар штамми диареяда яхшироқ ёрдам бериши маълум қилинган. Олимлар бунинг аниқ сабабини билмаса ҳам факт ўзгармаслигича қолади — пробиотиклар диареяда дарҳақиқат самара беради.
Овқатланиш
Гуруч, олма (ёки олмали пюре), банан, қотган нон сингари маҳсулотларни ошқозон яхши қабул қилади ва яхши таъсир қилади. Озуқа қиймати унчалик юқори бўлмаса ҳам диареянинг биринчи кунида бундай парҳез ўта фойдали бўлиши мумкин. Симптомлар енгиллашганидан кейин мева, сабзавот, гўшт, йогурт ва мураккаб углеводларни ўз ичига оладиган рацион асосида овқатланиш керак.
Диареяда яна нималар ейиш мумкин?
- ёғсиз бульон;
- қўшимчасиз макарон;
- картошка (пўсти бўлмаслиги керак);
- консерваланган нок;
- сули ёрмаси;
- қайнатилган тухум;
- ёғсиз ва шакарсиз йогурт (ёки кефир)
- товуқ филеси (ёки мол гўшти)
- крекер;
- аччиқ қилиб дамланмаган кофеинсиз чой.
- сутли маҳсулотлар;
- ёғли, қовурилган, аччиқ гўшт;
- дуккакли маҳсулотлар;
- ёнғоқ ва писталар;
- ловия ва нўхат;
- хом сабзавотлар;
- жўхори;
- саримсоқ ва пиёз;
- чипс;
- конфет ва шакар ўрнини босувчилар қўшилган сақичлар;
- карам ва брокколи;
- қуритилган мевалар;
- ёнғоқ пастаси;
- газланган ичимликлар.
Мевалар
Банан, олма ва нок тез ҳазм бўлади, йўқотилган калийнинг ўрни ва организмни клетчаткалар билан тўлдиради. Пўсти ҳазм бўлмаслиги ва ичакларга «ёқмаслиги» сабаб ҳам олма пюреси мевасидан яхшироқ ҳисобланади.
Сабзавотлар
Одатда организм учун фойдали бўлган сабзавот таркибидаги клетчаткалар диареяда тескари таъсир қилиши мумкин. Шу сабаб ҳам крахмалли сабзавотларни истеъмол қилиш, газ йиғилишига олиб келадиган дуккакли, баргли сабзавотлар ҳамда жўхоридан тийилиш керак.
Ёрмалар ва ундан тайёрланган маҳсулотлар
Шакар, ёғ ва сут қўшмасдан тайёрланган ёрма ҳамда унли маҳсулотлар ҳам диареяда самарали ҳисобланади.
Сутли маҳсулотлар
Диареяда лактоза билан боғлиқ муаммо кузатилиши сабаб ҳам меъёрни билиш ва кефирни ўзи билан чекланиш керак.
Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?
Диареянинг енгил турида катта миқдорда сув ва тўғри овқатланишнинг ўзи билан ҳам чора кўрса бўлади, аммо оғирроқ ҳолларда мутахассисга боришни кечга қолдирмаслик керак.
Қандай вазиятларда дарҳол чора кўриш керак?
- Туғилганига 3 ойдан кўп бўлмаган чақалоқларда кўнгил айниши ва ич кетиши кузатилса;
- Болаларда кўнгил айниши ва ич кетиши 12 соатдан кўпга чўзилса;
- Болалар ва катталарда диарея 3 кундан кўпга чўзилса.
- Нажаснинг қон аралаш, қора ва суюқ бўлиши;
- Ичаклар бўшаганидан кейин ҳам қориндаги оғриқнинг ўтиб кетмаслиги;
- Сувсизланишга хос аломатлар: бош айланиши, оғриғи, ҳолсизланиш ва пешобнинг кам ажралиши;
- Тана ҳароратининг юқори бўлиши.
Яхшиси шифокор кўрсатмасисиз ҳеч қандай дори қабул қилманг. Ўзбошимчалик қилиб жиддий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиб қолманг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди