date

Ўзбекистонда аҳолиси энг кам ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолиси энг кам ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 38 069 116 нафарга етгани маълум қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси расмий ахборот тарқатди.

Статистикадан кўриниб турибдики, мамлакатда аҳолиси нисбатан оз бўлган туман ва шаҳарлар ҳам мавжуд. Қуйида энг кам аҳоли сонига эга бўлган ТОП-10 ҳудуд янгиланган тартибда тақдим этилмоқда:

Ғозғон шаҳри – 9 429 нафар,

Томди тумани – 15 199 нафар,

Ширин шаҳри – 19 421 нафар,

Қоровулбозор тумани – 20 608 нафар,

Бўзатов тумани – 21 810 нафар,

Янгиобод тумани – 30 449 нафар,

Мўйноқ тумани – 34 065 нафар,,

Конимех тумани – 36 922 нафар,

Тахтакўпир тумани – 38 871 нафар,

Учқудуқ тумани – 39 937 нафар.

Маълумотлар мамлакат бўйлаб демографик таркиб, аҳоли зичлиги ва ҳудудларнинг ривожланиш даражасини таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда аҳолиси энг кам ҳудудлар рўйхати эълон қилинди