date

Лионель Месси билан битта селфи нархи маълум бўлди

Лионель Месси билан битта селфи нархи маълум бўлди

Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар бермоқda Championat.com нашри.

Бу ҳақда Ҳиндистоннинг NDTV Profit нашри маълум қилди.

Жанубий Америка форварди тур доирасида учта шаҳарга — Калькутта, Мумбай ва Деҳлигa ташриф буюради. Саккиз карра «Олтин тўп» соҳибини кўришни истаганлар учун одам сонига қараб турпакетлар тайёрланган. Масалан, аргентиналик юлдуз билан учрашишни истаган бир мухлис 11 минг доллар тўлайди, тўрт нафарлик оила учун бу сумма 28 минг долларни ташкил этади, 10 нафардан иборат гуруҳ учун эса 107 минг долларга тушади.

Пакет нархига Месси билан учрашув, суратга тушиш имкони, Аргентина терма жамоаси футболкасининг автографли нусхаси, шунингдек, ҳужумчининг кўргазмали пенальтилар сериясини томоша қилиш ва кечки овқат киради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси билан битта селфи нархи маълум бўлди