date

Барселона Германия ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Барселона Германия ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ва Германия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Нико Шлоттербек Испания чемпионатига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 25 ёшли немис футболчиси билан "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер қиймати тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шлоттербек "ари"лар билан 2027 йилнинг июн ойигача шартнома имзолаган. Жорий Бундеслигада ҳимоячи олти та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширишга эришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Германия ҳимоячисини сотиб олмоқчи