date

Упамекано энг хавфли беш ҳужумчи номини айтди

Упамекано энг хавфли беш ҳужумчи номини айтди

“Бавария”нинг марказдаги таянч ҳимоячиси Дайо Упамекано ўз фаолияти давомида тўқнаш келган энг хавфли ва тинимсиз ҳужумчилар ҳақида гапирди. Бу ҳақда L’Équipe нашри маълумот берди. Франциялик футболчига кўра, айрим ҳужумчиларга қарши ўйнаш нафақат катта тажриба, балки катта куч ва максимал диққат талаб қилади.

Упамекано интервью давомида ўзининг шахсан энг кўп қийналган беш ҳужумчисини санаб ўтди:

Биринчи ўринга у ҳозирги жамоадоши Ҳарри Кейинни қўйди. Айтишича, инглиз ҳужумчиси майдондаги ҳаракатланиш маданияти, кучли зарбалар ва тўпни сақлаб қолиш қобилияти билан ҳақиқий бош оғриққа айланади. Кейинни тўхтатиш ҳар бир ҳимоячи учун жиддий синов бўлади.

Иккинчи ўринда — Роберт Левандовски. “Барселона” ҳужумчисига қарши ўйин Упамекано учун бир неча йилдан бери ҳақиқий маҳорат мактаби бўлиб келади. Польша форвардининг позиция танлаши ва гол уришдаги аниқлиги ҳимоячиларга кучли босим бериши қайд этилди.

Учинчи ўринни Усмон Дембеле эгаллади. ПСЖ вингери тезлик, майдондаги манёвр ва икки оёқ билан бирдек хавфли ўйин кўрсатиши билан ажралиб туради. Упамекано Дембелега қарши ўйинда доим 100 фоиз эътибор талаб қилинишига урғу берди.

Тўртинчи ўринга “Реал Мадрид” юлдузи Килиан Мбаппе қўйилди. Франция терма жамоасидаги жамоадошига қарши машғулотларда ва ўйинларда Упамекано қандай қийинчиликка дуч келишини яширмади. Мбаппенинг портлаш тезлиги ва жарима майдонидаги ҳаракатланиш маданияти унинг номини рўйхатга киришига асосий омил бўлган.

Бешинчи ўринни эса бу мавсумда “Боруссия” Дортмунд сафида порлаб турган Сeру Гирасси эгаллади. Ҳужумчининг жисмоний кучлилиги ва тўпга нисбатан жиддий кураши Упамекано учун ўзига хос синов бўлгани айтилди.

Маълумот ўрнида, 27 ёшли Дайо Упамекано 2021 йилдан буён “Бавария” сафида ўйнаб келмоқда ва жамоанинг йўналтирувчи ҳимоячилари орасида алоҳида ўринга эга. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳолайди.

Унинг бу рўйхати футбол мухлисларига жаҳон даражасидаги ҳужумчиларга қарши қандай босим ва мураккабликлар мавжудлигини яна бир бор яққол намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Упамекано энг хавфли беш ҳужумчи номини айтди