date

Барселона “Реал”нинг 15 кубоги қаршисида синовга тушди

Барселона “Реал”нинг 15 кубоги қаршисида синовга тушди
Янги мавсумдан бошлаб “Реал” футбол клуби барча Чемпионлар Лигасидаги кубокларини “Сантиаго Бернабеу” стадионининг тунел кириш қисмига жойлаштирди. Бу орқали жамоа ўз тарихини ва муваффақиятларини стадионга кираётган ҳар бир футболчига кўрсатмоқчи.

“Барселона” футболчилари эса стадионга киришда айнан шу 15 та соврин ёнидан ўтишга мажбур бўлишди. Мутахассислар фикрича, бундай визуал элемент рақиб жамоанинг руҳиятига таъсир қилиши мумкин.

Кийиниш хона томон йўл олган “Барселона” футболчилари тарихий девордан эътиборини четга қаратишга ҳаракат қилди, аммо бундай элементни бутунлай эътиборсиз қолдириш деярли имконсиз эди.

Экспертлар назарида, стадиондаги совринлар нафақат “Реал”нинг тарихини эслатади, балки рақиб жамоага психологик босим яратиш воситаси ҳам бўлиши мумкин. Шу тариқа, “Реал” майдондаги рақиб устунлигини психологик жиҳатдан ҳам сақлашга интилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона “Реал”нинг 15 кубоги қаршисида синовга тушди