date

Мбаппе: Франция мақсади фақат жаҳон чемпиони бўлиш

Мбаппе: Франция мақсади фақат жаҳон чемпиони бўлиш

Франция миллий жамоасининг етакчи ҳужумчиси Килиан Мбаппе Украинага қарши йирик ғалабадан кейин (4:0) жамоанинг жаҳон чемпионати олдидан қайси мақсадни кўзлаётгани борасида очиқ ва талабчан баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, “ўртача натижа” Франция учун ҳеч қачон мақсад бўла олмайди. Жамоа ҳар бир ўйинга фақат титул учун тушади, ният эса ҳамиша бир — жаҳон чемпиони бўлиш.

“Биз яримфиналга чиқишни мақсад қилмаймиз. Бизда ягона мақсад бор — жаҳон чемпиони бўлиш. Бу мусобақа ҳар бир футболчи учун орзу. Ҳозирги футболда 48 жамоа ғолиблик учун курашади, аммо яримфиналда мағлуб бўлсак, буни мақсадга эришдик деб айта олмаймиз”, — деди Мбаппе RMC билан суҳбатида.

Франция термаси бугунги кунда ўз гуруҳида ишончли пешқадамга айланган. D гуруҳида 5 та ўйинда 13 очко тўплаб, Дешам шогирдлари мундиал йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди. Бу эса жамоага қолган вақтни ўйин услубини мустаҳкамлаш, янги комбинациялар устида ишлаш ва марказий футболчиларнинг ўзаро уйғунлигини ошириш учун қўшимча имконият яратмоқда.

Мбаппенинг бу батафсил ва қатъий баёноти Франция сафидаги руҳий кайфиятни ҳам кўрсатиб турибди: жамоа ўзини фаворит сифатида ҳис қилади, мухлислар эса улардан янги тарих ёзишни кутаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: Франция мақсади фақат жаҳон чемпиони бўлиш