Фото: «Домашний очаг»
Айниқса, ёз кунлари бир зумда айниши мумкин бўлган сут маҳсулотларини харид қилишда эътиборли бўлиш ва тўғри сақлаш керак.
Ўрамдаги нуқсон
Ўрамни яхшилаб кўздан кечиринг, тешиги борлиги, ичига ҳаво киргани маҳсулотнинг айнишига сабаб бўла олади. Дўкон пештахтасидаги пачоқ сметана стаканлари, очилган жойи бор сариёғ ҳамда сут маҳсулотларини харид қилманг. Уйда сақлаганда маҳкам ёпилганига эътибор қаратинг. Совиткичда икки кундан кўпроқ сақламоқчи бўлсангиз, қопқоқли ёки клапанли вариантларга эътибор қаратинг. Бу ўрамни қирқиб сақлагандан кўра ишончлироқ ва тўғрироқ бўлади.
Ишлаб чиқариш ва сақлаш технологиясида муаммо
Бундай вазиятда ҳеч нима қила олмаслигингиз мумкин. Аммо аксарият ҳолларда йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан тақдим қилинган маҳсулотларда бу каби муаммо камдан-кам учрайди. Шуни инобатга олган ҳолда сут маҳсулотларини сақлаш имкони бўлмаган жойлардан харид қилиш тавсия қилинмайди. Музлаткич-витринали, сотувчилари гигиена қоидаларига риоя қиладиган дўкон ёки бозордан харид қилганингиз яхши. Сертификатланмаган сут маҳсулотларини харид қилганда, дизентерия, сил, салмонелла инфекциясини ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа касалликларни юқтириб олишингиз хавфи юқори бўлади.
Уйда нотўғри сақлаш
Ошхона столида пишлоқ, творог, сут ёки бошқа сут маҳсулотларни бир неча соатга очиқ қолдириш уларнинг айнишига сабаб бўлиши мумкин. Уйда ҳарорат иссиқ ва турли патоген бактериялар, моғор пайдо бўлишига қулай шароит яратилади. Пишлоқни полиэтилен пакетда сақламанг. Махсус пишлоқ сақлашга мўлжалланган идиш ёки қандолат қоғозидан фойдаланиш айни муддао. Қаттиқ пишлоқни эса яхшилаб ёпилган пластик пакетга солиб қўйганингиз яхши. Сариёғни сариёғ сақлашга мўлжалланган, творогни пластик ёки сирли идишга солиб қўйиш керак. Шу билан бирга творогни 2-4 кундан ортиқ сақлаб бўлмаслигини, музлаткичга герметик ёпиладиган идишда эса 2 ойгача сақлаш мумкин. Пластик қопқоқли ёки фольгадан ишланган клапанли идишдаги пишлоқ, сметана, творог харид қилган бўлсангиз, очгандан кейин клапанини олиб ташланг. Моғор тез ривожланиши мумкин.
Сут маҳсулотлари айнишни бошласа нима қилиш керак?
Пишлоқ
Пишлоқнинг устки қисмида моғор пайдо бўлаётганига гувоҳ бўлсангиз, ўша қисмини кесиб ташлаб юборинг. Пишлоқни тезроқ, иложи борича жараёнда термик ишлов бериладиган таомларга қўшиб ишлатиб юборинг. Масалан, омлет, запеканка, пицца ва лазане пиширинг.
Творог
Таъми нордонлашган творогдан эса сирник ёки творогли запеканка тайёрласангиз бўлади.
Сут
Нордон бўлиб қолган сутни қуймоқ ёки оширма хамир учун ишлатсангиз бўлади.
Сметана
Моғори олиб ташланган сметанани ҳам термик ишлов талаб қиладиган таомлар, қайла ёки хамир тайёрлаш учун ишлатсангиз бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...