21:35 / 11.09.2021
3 724

Болаларни эрта ухлатишнинг саломатликка қандай таъсири бор?

Болаларни эрта ухлатишнинг саломатликка қандай таъсири бор?
Фото: «Домашний очаг»
Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, болаларни эрта ухлатиш уларни соғлом қилади ва онанинг руҳиятини мустаҳкамлайди. Мельбурндаги Мердок институти олимлари 4 ва 7 ёшли 10700 нафар бола ва уларнинг ота-оналарини ўрганди. Бир неча йил ўтгач болалар ўз навбатида 7 ва 10 ёшда бўлганда тадқиқот давом эттирилди.

Унга кўра, эрта ухлайдиган болалар бундай одатга эга бўлмаган тенгдошларига қараганда анча соғлом. Бундан ташқари, бу соғлом болаларнинг оналари стресс ва неврозларга камроқ мойиллиги кузатилди.

Уйқуга кеч ётадиган болалар соғлиғининг ёмонлигидан ташқари, бир неча йил шу режимда яшаганидан сўнг хулқ-атворнинг салбийлашиши аниқланди. Албатта, бу жиноятчи дегани эмас, аммо итоатсизлик ва интизомнинг етишмаслиги пайдо бўлади.

Лойиҳанинг етакчи тадқиқотчиси Жон Куач буни қуйидагича якунлади: «Эрта ётиш нафақат болаларнинг ўзлари учун, балки ота-оналар учун ҳам фойда келтиради».

Болалар қанча эрта ётиши керак?
Австралиялик олимлар энг яхши ётиш вақтини 20:30 деб белгилаган. Қандай бўлмасин, Австралияда бу ёш болалар учун энг кенг тарқалган анъанадир ва эҳтимол ярим соатлик фарқ сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Тадқиқот давомида ҳал қилувчи рол уйқу давомийлиги эмас, балки бир умрга касалликка чидамли бўлиш аниқланди. Болаларнинг ухлаши бўйича умумий тиббий тавсиялар кичик ўқувчилар учун 9-11 соат ва мактабгача ёшдаги болалар учун 10-13 соат.

Нега эрта ухлаш ижобий таъсир кўрсатади?
Сабаби, ёш болаларда уйқу гормони – мелатонин кечки соат саккизда энг юқори нуқтага етади. Бу вақтда ёки бироздан кейин ухлаб қолиш болаларга яхши ухлаш ва соғлом ўсишга имкон беради.

Ота-оналарнинг руҳий саломатлиги билан қандай боғлиқлик бор?
Биринчидан, қўшимча вақт пайдо бўлади ва бу ҳар бир инсон учун зарур. Иккинчидан, ухлаб ётган бола кун бўйи номаълум сабабларга кўра инжиқ бўлганидан кўра камроқ муаммо туғдиради.

Бунга қандай эришиш мумкин?
Олимлар барча шовқинли ўйинларни ётишдан бир соат олдин тўхтатишни ва барча электрон стимулларни, яъни телевизор, компьютер ва бошқаларни ўчиришни тавсия қилади. Ёрқин экранлар мияни рағбатлантиради ва мелатонин ишлаб чиқаришни тўхтатади. Лекин тинглаш, жонли ўқиш, хоҳ эртак ёки мусиқа бўлсин, аксинча, ухлаб қолишга ёрдам беради. Одам қулоқ солса, юрак уриши секинлашади ва қон босими пасаяди. Натижада уйқу сифати яхшиланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Болаларни эрта ухлатишнинг саломатликка қандай таъсири бор?