
Собиқ "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай Англия Премьер-лигасига қайтишни режалаштираётгани ҳақида The Sun нашри хабар бермоқда. 2024 йил ёзида шотландиялик футболчи Англияни тарк этиб, Италия клуби "Наполи" сафига қўшилган эди.
Манбага кўра, 28 ёшли футболчи Неапол шаҳридаги ҳаётдан ташқарида ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Шу сабабли у Англияга қайтишни ўйлаётгани таъкидланмоқда.
Жорий мавсумда Мактоминай барча мусобақаларни ҳисобга олганда ўнта ўйинда иштирок этди, тўртта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди. "Наполи" билан футболчининг шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Трансфермаркт мутахассислари унинг нархини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар