
Франция Президенти Эммануел Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон ҳақида интернетда асоссиз миш-мишлар тарқатган шахсларга қарши суд жараёни бошланди.
Иш тафсилотларига кўра, 10 нафар шахс — 8 эркак ва 2 аёл — Брижит Макронни “эркак” сифатида кўрсатган ёлғон маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатишда айбланмоқда. Уларнинг ёши 41 дан 65 ёшгача.
Прокуратура маълумотига кўра, бу шахслар нафақат туҳмат, балки Макронлар ўртасидаги 24 ёш фарқни ҳақоратли тарзда муҳокама қилиб, президент оиласининг шаънига путур етказган.
Брижит Макрон (72 ёш) судда иштирок этмасликни маъқул кўрган. Унинг адвокати суд мажлисида бу қарорни тасдиқлаган ва Брижит келгусида ҳам жараёнларда қатнашишни режалаштирмаётгани ҳақида маълум қилган. Шунга қарамай, унинг қизи кейинги мажлисларда гувоҳлик бериши мумкин.
Француз ОАВлари бу ишни “сўнгги йилларда сиёсий шахснинг оиласига нисбатан интернетда тарқалган энг шов-шувли туҳмат кампанияларидан бири” деб атамоқда.
Макроннинг хотинини “эркак” деганлар суд олдида жавоб бермоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар