Фото: Getty Images
Маълумки, аллергия белгилари йилдан йилга кучайиб бормоқда. Яхшиямки, фан бир жойда турмайди ва кўп ҳолларда сиз дори-дармонсиз вазиятни енгиллаштиришингиз мумкин.
Умид қиламизки, аллергия билан курашишнинг энг яхши усулларини кўриб чиқиш сизга қулай ва соғлом ҳаётга қайтишга ёрдам беради.
Уй шароитига ўзгартиришлар киритинг
Аллергия мавсумида уйдаги айрим жиҳозлар ҳам унинг бошланишига туртки беради. Масалан, пар ёстиқ ёки кўрпалар. Аллергия даври ўтиб кетгунга қадар ёки умуман унинг қўзғатувчиларидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Шунингдек, чанг ҳам аллергияни қўзғатади. Шунинг учун имкон қадар уйнинг чанг бўлишига йўл қўймаслик зарур.
Кўкатлар истеъмол қилинг
Исмалоқ, салат барги каби кўкатлар каротиноидларга бой, бу аллергик ринитнинг интенсивлигини камайтириши мумкин. Иложи борича улардан кўпроқ истеъмол қилиш керак.
Лекин мева, сабзавот ва донли маҳсулотлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки ҳар бир организм ҳар қандай маҳсулот билан бошқача реакцияга киришади. Аллергия даври тугагач, ушбу овқатларни чекловсиз тановул қилиш мумкин.
Чойни асал билан ичинг
Уйда аллергиядан қандай қутулиш мумкин? Иссиқ чой бурун йўлларини очади, асал эса йўтални енгиллаштиради. Бундан ташқари, кўплаб тадқиқотларга кўра, асал аллергик симптомларнинг интенсивлигини камайтиради. Кўпгина шифокорлар асал аллергияга қарши вакцина бўлиб хизмат қилишига ишонади: агар у аллергия бошланишидан олдин мунтазам истеъмол қилинса, иммунитет мустаҳкамланади.
Ўсимлик терапиясини синаб кўринг
Махсус доривор ўсимликлар оғиз орқали юбориш учун капсула шаклида сотилади ва аллергия аломатларини камайтириш учун ишлатилади. Баъзи шифокорлар уни қўллаш самараси антигистаминларга қараганда паст эмаслигига ишончи комил.
Кўпроқ дам олинг
Стресс ҳар қандай аллергик реакцияни кучайтирадиган кортизол даражасини оширади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одам чарчаганини ҳис қилганда симптомлар интенсивлиги деярли икки баробар ортади. Шунинг учун меъёрида дам олиш тавсия этилади.
Акупунктурани синаб кўринг
Аллергиядан қутулиш мумкинми? Акупунктура (игна санчиб даволаш) ҳам симптомларни камайтириши мумкин. Ҳақиқат шундаки, акупунктура аллергик реакциянинг интенсивлиги боғлиқ бўлган стресс гормонларининг миқдорини камайтиради.
D витаминини қабул қилинг
Бу витамин иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бир қатор тадқиқотлар D витаминининг паст даражаси ва аллергия хавфининг ортиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Ушбу витаминни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Аллергиядан бутунлай қутулиш мумкинми?
Аллергия пайдо бўлишининг олдини олишнинг энг яхши усули — реакцияга сабаб бўладиган нарсалардан узоқ юриш. Шунинг учун дастлаб аллергия қўзғатувчиларини аниқлаб олиш зарур. Натижада аллергия мавсумида ундан тийилиш ҳисобига унинг симптомларини камайтириш мумкин, холос. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...