Фото: Marie Claire
Аслида бутунлай аҳамиятсиз кўринадиган бу одат қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги, шунингдек, ундан қандай қилиб қутулиш кераклигини билиб қўйиш зарар қилмайди.
Кўпинча эрталаб уйғотгич жиринглаганда, унинг вақти, албатта, бироз кейинга сурилади. Бунинг ёмон томони йўқ, шунчаки кўпроқ ухлаш истаги, дейиш мумкин. Аммо шу тарзда психологик жараён билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Нега уйғотгич жиринглаганда уйқудан туриш қийин кечади?
Маълум бўлишича, янги куннинг бошланиши инсонни хурсанд қилмаса ва уни осонлаштириш учун етарли даражада мотивация бўлмаса, вазият анча қийинлашади. Қувончли воқеа арафасида эса ҳатто эрта бўлса ҳам уйғониш анча осон кечади. Демак, эрта уйғониш, энг аввало, яхши кайфият билан боғлиқ.
Статистик маълумотларга кўра, депрессиядан азият чекадиган одамлар учун эрталаб – куннинг энг оғир вақти ҳисобланади, чунки улар бефарқлик билан уйғонади, келгуси кундан қизиқарли ва фойдали нарсаларни кутмайди. Шунингдек, руҳий тушкунликдан азият чекмайдиган, лекин бир қатор муаммолари – севмаган иши, яқинлари билан муносабатлардаги доимий низо, қарз каби кайфиятни бузадиган бошқа кўнгилсизликларга учраган одамда худди юқоридаги ҳолат юз беради. Бу каби инсонлар учун ҳам уйғониш қийин, чунки у янги кунга қаршилик кўрсатади, бу эса ўз навбатида яна муаммо келтириб чиқаради. Аммо шундай вазият такрорланаверса, аҳамиятсиз одат янада жиддий муаммоларни пайдо қилади.
Масалан, ҳаётнинг маъносини йўқотиш, ҳиссий чарчоқ, асабийлик – бир мунча вақт ўтгач барча муаммоларнинг комбинацияси улкан шарга айланади ва бу сезиларли даражада ҳаёт сифатини ёмонлаштиради, саломатликка ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Бундан ташқари, уйғотгичнинг вақтини суриш уйқу сифатига ва умуман тананинг ҳолатига таъсир қилади. Гап шундаки, эрталаб уйқунинг босқичи тезлашади. Бу уйқу сифатли ва тўлиқ дам олиш ҳиссини бермайди, чунки у бир маротаба бузилди. Шундай қилиб, тез босқичдаги уйқуни узайтириш – биоритмлар ишига аралашув, танадаги одатий жадвалнинг бузилиши ва тунги уйқу сифатини ёмонлашуви, шунингдек, ухлаш жараёнида оғриқ пайдо бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, қўшимча беш дақиқада етарлича ухлашнинг иложи йўқ. Бу вақтда танада қон босимининг ўзгариши, аритмия бўлиши мумкин, шунинг учун мазкур одат фақат салбий натижага олиб боради.
Бошда оғриқ, салбий фикр ва ташвишлар билан ухлаб, эртаси куни эрталаб ёмонроқ ҳолатда уйғонганмаслик учун нима қилиш керак? Агар эрталаб ўз вақтида туриш учун мотивация бўлмаса, унда уни ҳар ким ўзи яратиши лозим. Муаммонинг мукаммал ечими мотивацияга айланадиган янги соғлом одатни ривожлантириш бўлади.
Масалан, одатдагидан бир соат олдин туриш ва куннинг биринчи соатини инсон ўзига бағишлаши керак – машқлар қилиш, кун учун мақсадларни белгилаш, қизиқарли ва фойдали адабиётларни ўқиш, медитация қилиш тавсия этилади. Ҳар кимнинг ўз машғулоти бўлиши мумкин, лекин асосийси, у фойда келтириши керак. Бу нима учун кераклиги, натижада нима олишни аниқ тушуниш керак, бошқача қилиб айтганда, узоқ муддатли мақсадни шакллантириш керак.
Албатта, бу унчалик осон эмас – фақат энг сабрли ва иродали одамларгина мақсадига эришади. Олдинга қўйилган мақсад туфайли инсон куч-ғайрат, умид, тиниқ онг, янги чўққиларни забт этиш истаги билан уйғонади. Уларнинг муваффақияти узоқ кутилмайди ва ўз орзусидаги ҳаётда яшаш анча осонлашади. Шунинг учун уйғотгич вақтини суриб қўйиш одати аҳамиятли ёки йўқлиги ҳақиқатан ҳам ўйлаб кўришга арзийди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?