15:00 / 27.11.2021
2 370

Ҳазм жараёни учун зарарли бўлган маҳсулотлар

Ҳазм жараёни учун зарарли бўлган маҳсулотлар
Фото: Elle
Қайси маҳсулотлар ҳазм тизими билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши ҳақида Elle журнали маълумот бериб ўтади.

Маҳсулотнинг ҳазм жараёни учун қанчалик хавфли эканини аниқлашнинг энг оддий усули унинг таркиби билан танишиш ҳисобланади. Ошқозон-ичак трактини зўриқтириши мумкин бўлган компонентлардан қочиш тавсия қилинади. Сунъий қўшимчаларсиз табиий ва таркиби оддий бўлган маҳсулотларга эътибор қаратинг. Таркибида қуйидаги компонентлар мавжуд бўлган маҳсулотлар ҳазм тизими учун зарарли ҳисобланиши мумкин.

Глютен

Фото: Elle
Аксарият одамларда глютеннинг сўрилиши меъёрда бўлади ва ҳеч қандай салбий таъсир кузатилмайди. Аммо баъзиларнинг организми глютенни кўтара олмайди. Таркибида глютен бисёр бўлган маҳсулотларни тўхтовсиз ейиш яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Ножўя таъсир турли: енгил чарчаш, қорин шишиши, қабзиятдан тортиб вазн ортишигача олиб келиши мумкин. Глютенсиз парҳез организмни шлак ва токсинлардан тозалашга қаратилади. Глютенли маҳсулотларда, шунингдек, клетчатка, озуқа моддалари, қолаверса B гуруҳи витаминлари мужассам эканлигини унутмаслик, рационнинг хилма-хил бўлишига эътибор қаратиш керак. Гречка, гуруч, киноа сингари маҳсулотларни канда қилмаслик тавсия қилинади.

Лактоза

Фото: Elle
«Сутли шакар» деб аталадиган лактоза ҳайвон сутининг таркибида бўлади. Сут ичганда организмда лактозани парчалайдиган лактаз ферменти ажралади. Бунда ёқимсиз ҳолатлар: газ пайдо бўлиши, ич кетиши ва оғриққа сезувчанликнинг ортиши кузатилади. Верба Майр мутахассислари оддий сут маҳсулотларини лактозасизга айлантириш ёки ўсимликдан олинадиган сут ичиш тавсия қилинади.

Фруктоза
Фруктоза мева, сабзавот ва асал таркибида мужассам моносахарид ҳисобланади. Фруктоза энергия билан таъминлаб, кайфиятни кўтаради. Аммо бундай моносахариднинг ҳаддан ортиқ равишда истеъмол қилиниши қандли диабет, семириш ва жигар билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Фруктоза ҳам инсулин ажралишини жадаллаштириб, вазн ортишига сабаб бўлади. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, 40 грамм фруктоза одам учун кунлик меъёр ҳисобланади. Айрим одамлар организм моносахаридни қабул қила олмайдиган муаммо билан дуч келиши мумкин. Бунда махсус парҳезга амал қилиш керак бўлади. Иккинчи даражали қандли диабетнинг ривожланиш хавфини камайтириш учун таркибида фруктоза бўлган меваларни меъёрда истеъмол қилиш керак. Бу организмдаги яллиғланиш жараёнини камайтиришга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳазм жараёни учун зарарли бўлган маҳсулотлар